Полиция билан ўзаро муносабатлар

Ҳужжатларни текшириш

Ҳибсга олинган тақдирда

Россияда ўзини тутиш қоидалари

Рейдлар

Ҳужжатларни текшириш

Ҳужжатларни фақатгина ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида бўлган полиция ходимларигини текширишлари мумкин. Улар полиция формасида бўлиши ва ўзида махсус кўкрак нишонига (жетон) - унинг рақамини эслаб қолинг ёки ёзиб олинг, эга бўлишлари лозим. Сизга мурожаат қилганида полиция ходими ўз унвони, мансаби, фамилиясини айтиши, талабингизга биноан ўз гувоҳномасини тақдим қилиши, ҳужжатларни текшириш сабаби ва мақсаднини тушунтириши лозим.

Шуни эслаб қолингки, уч ва ундан ортиқ миқдордаги кўчада тўпланиб турган шахслар гуруҳи полиция органларида савол туғдириши мумкин. Шуни тушуниб олиш муҳимки, полиция ходими Сизни ҳеч нарсада айбламайди, унинг ҳужжатларингизни кўрсатиш борасидаги талаблари Сизни камситмайди.

Ҳар доимо ўзингиз билан олиб юринг:

• паспорт;

• миграция картаси;

миграция ҳисобига (регистрация) қўйилиш тўғрисидаги хабарнома;

ишлаш учун патент, солиқ учун бўнак тўловлари тўғрисидаги чеклар билан бирга;

• амалдаги ихтиёрий (ИТС) ёки мажбурий (МТС) тиббий суғурта полиси.

Мазкур ҳужжатларнинг нусхасисни олинг ва уларни асл нусхаларидан алоҳида ҳолда сақланг - агар Сиз ҳужжатларни йўқотсангиз, уларни тиклашингиз осон бўласи.

Сизнинг ҳужжатларингиз ҳақиқийлиги борасида полиция ходимида шубҳа туғилиши мумкин. Бундай ҳолда у Сиздан у билан бирга энг яқин полиция бўлинмасига, ҳужжатларни ҳисоб маълумотлар базасидан текшириш учун, боришни сўрайди. Агар бу содир бўлса, дўстларингиз ёки қариндошларингизга қўнғироқ қилинг ва уларга қаердалигингизни ва ким билан гаплашаётганингизни айтинг.

ЭСДА САҚЛАНГ! Пора бериш жиноят ҳисобланади (нафақат полициячи, балки пора бераётган учун ҳам)! Пора сифатида нафақат пул, балки маҳсулот, хизматлар ҳам қаралиши мумкин (масалан, бепул ёки паст нархда тақдим этилган таъмирлаш ва қурилиш ишлари).

Ҳибсга олинган тақдирда

Ушланган шахсда телефон қўнғироғини амалга ошириш ҳуқуқи мавжуд.

Ушланиш тўғрисида далолатнома тузилади, унда полиция ходими кўрсатади:

• далолатномани тузиш санаси, вақти ва жойи;

• далолатномани тузган полиция ходимининг мансаби, фамилияси ва инициаллари;

• ушланган тўғрисида маълумотлар, ушлашнинг санаси, вақти, жойи, асоси ва мотивлари.

Ушлаш далолатномасини уни тузган полиция ходими имзолайди. Шундан сўнг, агар ҳуқуқбузарликлар аниқланса, полиция ходими томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиши лозим.

Агар далолатномада ёзилганлар билан рози бўлмасангиз, қуйидагиларни ёзинг: "Далолатнома билан рози эмасман" ва сабабини кўрсатинг. Масалан, "далолатномада кўрсатилган ҳаракатларни содир этмаганим учун". Агар рус тилини яхши билмасангиз ва талабингизга биноан таржимонни тақдим қилишмаса, Сиз буни далолатномада ёзишнгиз мумкин, масалан: "рус тилидаги далолатноманинг матнини тушунмайман". Сиз шунингдек, буни ўз она тилингизда ҳам ёзишингиз мумкин.

Агар далолатномани имзолашдан бош тортсангиз, полиция ходими далолатномада бу ҳақда ёзув киритади.

Сизга ушлаш тўғрисидаги далолатнома нусхасини беришларини талаб қилинг - полиция ходимлари Сизнинг талабингизга биноан буни амалга оширишлари лозим.

Ушлаш тўғрисидаги далолатнома Сиз жарима тўлашингиз лозимлигини билдирмайди. Жарима фақатгина суд ёки Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органи раҳбари қарорига асосан белгиланиши мумкин. Сиз ишнинг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этишингиз ва Сизга тушунарли тилда қарорни қўлингизга олишингиз лозим.

Суд қароридан олдин фуқаро 48 соатдан ортиқ муддатга ушлаб қолиниши мумкин эмас. Ушланган вақтда ҳимоячи ва агар рус тилини яхши билмасангиз таржимонни талаб қилинг.

Полиция ходими жарима ёки бошқа тўловнинг тўланишигача гаров сифатида ҳужжатларни ушлаб қолишга ҳақли эмас - бу ноқонуний!

Агар Сизни ноқонуний ушлаб қолишса, Мажбурий сақлаш жойларидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашни назорат қилиш ва мажбурий сақлаш жойларидаги шахсларга кўмак бериш бўйича жамоат назоратини амалга ошириш бўйича Оренбург вилояти Жамоат кузатув кенгашига (ЖКК) мурожаат қилкинг. ЖКК аъзолари хорижий фуқароларни сақлаш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга, шунингдек, бепул ҳуқиқий ёрдам кўрсатишлари мумкин. ЖКК манзили: Оренбург ш., Краснознаменная кўчаси, 5-уй.

Агар Сизни Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига (ХФВСМ) жойлаштиришса, ўз ҳужжатларингизни тезроқ тикланиши учун ҳамкорлик қилинг. Хорижий фуқаронинг шахси ва фуқаролигини аниқлаш мумкин бўлмаганда ХФВСМда сақланиш 2 йилгача чўзилиши мумкин. Албатта, давлатингизнинг консуллик хизмати билан боғланинг ёки бепул ҳуқуқий хизматни олиш учун ЖККга мурожаат қилинг.

Рейдлар

Сизнинг ҳужжатларингизни махсус рейдлар вақтида текширишлари мумкин. Полиция ходимлари паспорт, миграция картаси, миграция ҳисобига (регистрация) қўйилиш хабарномаси, тиббий полисни текширишади. Шунингдек, амалдаги иш жойи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан мос келишини текширишади.

Текширув натижасига кўра ходимлар акт тузишади ва агар ҳуқуқбузарликлар аниқланса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисида далолатнома тузишади. Акт ёки далолатноманинг бир нусхасини гумон қилинувчига топширишлари лозим.

Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома фақатгина полиция ходимлари томонидан тузилиши мумкин.

Далолатноманинг тузилиши Сиз жарима тўлашга мажбурлигингизни билдирмайди. Сизга, 10 кун давомида судга эътироз билдиришингиз мумкин бўлган, маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни беришлари лозим.

Полиция ходимларининг ҳаракатлари устидан шикоят

Агар полиция ходими Сизнинг ҳуқуқингизни бузса, аризани олишдан бош тортса, ўз мажбуриятларини бажармаса, пора сўраса ёки куч ишлаца, Сиз Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВ Бошқармаси, Оренбург вилояти прокуратураси, Оренбург вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахсга ёрдам учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Rossiyada o'zini tutish qoidalari

Агар Сиз жиноятнинг гувоҳи ёки қурбони бўлсангиз, полицияга мурожаат қилинг: 02 - стационар телефон орқали «102» ёки «112» - мобил телефон орқали

Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ҳар бир хорижий фуқаро истиқомат қилиш давлатининг қонунларига, одатларига ва анъаналарига амал қилиши ва ҳурмат қилиши зарур! Улар билан Россияга киришдан олдин танишиб олиши зарур.

Полиция ходимларининг вазифаси - тартиб сақланиши, фуқароларнинг миллати, этник, диний ва бошқа келиб чиқишидан қатъий назар уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини таъминлаш.

Ҳамма учун энг асосий қоида - бир-бирига ҳурмат.

Этник фарқлари: миллати, тили, ташқи кўриниши, миллий одатлари ва хулқининг ўзига хосликларига қарамасдан, барча шахслар умумий хулқ-атвор қоидаларига амал қилишади. Бизнинг давлатда миллий ёки диний келиб чиқишига қараб одамларни камситиш ёки ҳақорат қилишга йўл қўйилмайди. Бу одамлар ўртасидаги муомаланинг энг муҳим қоидаларидандир.

Оренбург вилоятининг меҳмонлари маҳаллий аҳолининг турмуш тарзини ҳурмат қилишлари, сабрли бўлишлари, қўполлик қилмасликлари, маҳаллий маданиятга нисбатан манманлик ва камситиш билан муносабатда бўлмасликлари, истиқомат қилиш давлатининг раҳбарларига нисбатан ҳақоратомуз фикрларни олдини олишлари лозим.

Кўчада ўзини тутишнинг асосий қоидаси - атрофдагиларга ноқулайлик ва нохушликларни келтириб чиқармаслик лозим. Шаҳар кўчаларида ҳаракат қилиш жараёнида ўнг томондан ҳаракатланиш лозим. Юриш пайтида атрофдаги одамларни туртмасликка ҳаракат қилинг. Ўтиб кетаёрган шахсларга қайрилиб қараманг ва ўгирилманг, шунингдек, уларнинг ташқи кўринишини муҳокама қилманг. Бир-бирингиз ёки телефон орқали баланг гапириш билан атрофдагиларнинг диққатини ўзингизга жалб қилманг.

Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекиш учун, шунингдек, белгиланмаган жойда ахлат ташлаш учун, фуқаролар, шу жумладан хорижий фуқаролар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Россияда нотиббий мақсадларда нос ёки бошқа наркотик воситаларни тарқатиш таъқиқланади. Шифокорлар носни хавфли наркотик восита деб топишган, у ўрганиб қолишга олиб келади, ўпка, оғиз, томоқ ва ошқозон ракига олиб келади. Истеъмол қилишнинг оқибатлари сифатида бош оғриқлари, ҳушдан кетиш ва импотенсия кузатилиши мумкин.

Шуни билкиш муҳимки, ота-онаси бўлмаганда, бегона болалар билан гаплашиш, шунингдек, уларга қандайдир эътибор белгиларини, ҳаттоки яхши ниятда ҳам, кўрсатиш мумкин эмас.

Жамоат транспортида бўла туриб шошилманг, атрофдагиларни йиталаманг, қарияларга, имконияти чекланган шахсларга, ҳомиладор аёлларга ва болаларга жой беринг. Ифлос кийим ва оёқ кийимида жамоат транспортига чиқиш одобдан эмас. Бирор-бир йўловчини Ифлос қилиши ёки жароҳат етказиши мумкин бўлган рангловчи, суқулувчи, кесувчи нарсаларни ташиш мумкин эмас.

Атрофдагиларга доимо хус муомала ва эътиборли бўлинг! Эсда сақланг, сизнинг ташқи кўринишингиз ва хулқингизга қараб бизнинг давлатимизга баҳо беришади!

Муҳим алоқалар

Россия ИИВ Оренбург вилояти бўйича бошқармаси:

Россия Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармаси:

Россия ИИВ ФДУК "Паспорт-виза хизмати" Оренбург вилояти бўйича филиали:

Оренбург вилояти Прокуратураси:

Навбатчи прокурор:

ДАТ "Оренбург давлат ва муниципал хизматларни кўрсатиш бўйича кўпфунксионал маркази":