Россияга кириш

Миграция ҳисоби

Ишлаш учун патент

Россияга кириш

РФга кириш ҳуқуқи:

• ЕОИИ (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) ва Украина фуқаросининг ички паспорти;

• хорижий паспорт бўйича - қолганлар.

Россия Федерациясига визасиз кириш ва истиқомат қилиш ҳуқуқига эга:

• ЕОИИ (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) фуқаролари - ҳар бир 180 кунлик давр учун 90 кунгача муддатга, ёхуд меҳнат қилаётган оила аъзосининг истиқомат муддатигача;

• МДҲ (Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Озарбайжон, Украина), Абхазия, Жанубий Осетия фуқаролари - ҳар бир 180 кунлик давр учун 90 кунгача муддатга;

Россияга киришда суғурта полисига эга бўлишингиз шарт. Уни ўз ватанингизда ёки Россия ҳудудида кириш кунида олишингиз лозим. Россияда уни йирик аэропортлар ва вокзаллр, шунингдек, почтадаги ҳар қандай суғурта ташкилотида олишингиз мумкин.

Миграция картаси - БЕПУЛ берилади ва Россияга киришда тўлдирилади. Уни ўз паспортингизда кўрсатилган маълумотларга асосан лотин ёзувида тўлдиришингиз мумкин.

МУҲИМ! Миграция картасида келиш мақсадини кўрсатиш лозим, масалан: "Иш", "Шахсий", "Ўқиш" ва бошқ. 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россияга кирган кундан 30 кун ичида дактилоскопик рўйхатдан ўтиш (бармоқ изларини олиш) ва расмга тушишлари керак.

Миграция ҳисоби

Миграция ҳисобига қўйиш муддатлари:

• Белорус ва Украина фуқаролари учун - 90 кунгача;;

• ЕОИИга кирувчи давларлар (Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) - 30 кун;;

• Тожикистон фуқаролари учун - 15 кун;;

• қолганлар (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари) - 7 кун..

МУҲИМ! Сиз қайси мунтақада яшаш ва ишлашни режалаштираётган бўлсангиз, ўша минтақада миграция ҳисобида туринг. Буни амалда истиқомат қилиш манзили бўйича қилиш керак, акс ҳолда Сизни жавобгарликка тортишлари ва жарима солишлари мумкин!

Миграция ҳисобига қўйишни қабул қилувчи томон амалга оширади - Сизни ўз манзилгоҳи бўйича жисмоний шахс ёки Сиз ишлашни режалаштираётган ташкилот, яъни Сизга уй-жойни таъминлаётган шахс рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Миграциҳа ҳисоби учун зарур ҳужжатлар:

• паспортнинг ўзида ахборот сақловчи ва чегарани кесиб ўтиш бўйича белгилари бор ҳамма саҳифалари;

• миграция картаси нусхаси (Белорусия фуқароларидан ташқари);

• ихтиёрий тиббий суғурта полиси;

• уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси (масалан, эгалик, ижара ҳуқуқи ҳужжати).

Истиқомат манзили бўйича миграция ҳисобига қўйиш учун мурожаат қилиш лозим:

• Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органлари миграция масалалари бўйича бўлинмасига;

• давлат хизматларини кўрсатиш бўйича кўпфункцияли марказларга;

• Россия Почтаси бўлимларига.

Миграция ҳисобига қўйиш учун зарур:

• Сизнинг истиқомат манзилига келганингиз ҳақида бланк-хабарномани тўлдириш ва уни Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига йўналтириш;

• етиб келиш хабарномасининг ҳужжатни олинганлиги ҳақидаги белги қўйилган узиладиган бланкини олиш ва ўзингизда сақлаш.

МУҲИМ! Воситачиларга мурожаат қилманг! Сизга сохта регистрацияни расмийлаштиришлари мумкин. Кириш ва истиқомат режими қоидаларини бузилиши учун - Россиядан чиқариб юбориш ва 5 йил муддатида киришга таъқиқ қўйиш билан 2 мингдан 5 минггача жарима солишлари мумкин.

Миграция ҳисобига қўйиш муддатлари:

• Белорус ва Украина фуқаролари учун - 90 кунгача;

• ЕОИИга кирувчи давларлар (Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) - 30 кун;

• Тожикистон фуқаролари учун - 15 кун;;

• қолганлар (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари) - 15 кун.

МУҲИМ! Сиз қайси мунтақада яшаш ва ишлашни режалаштираётган бўлсангиз, ўша минтақада миграция ҳисобида туринг. Буни амалда истиқомат қилиш манзили бўйича қилиш керак, акс ҳолда Сизни жавобгарликка тортишлари ва жарима солишлари мумкин!

Миграция ҳисобига қўйишни қабул қилувчи томон амалга оширади - Сизни ўз манзилгоҳи бўйича жисмоний шахс ёки Сиз ишлашни режалаштираётган ташкилот, яъни Сизга уй-жойни таъминлаётган шахс рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Миграциҳа ҳисоби учун зарур ҳужжатлар:

• паспортнинг ўзида ахборот сақловчи ва чегарани кесиб ўтиш бўйича белгилари бор ҳамма саҳифалари;

• миграция картаси нусхаси (Белорусия фуқароларидан ташқари);

• уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси (масалан, эгалик, ижара ҳуқуқи ҳужжати).

Истиқомат манзили бўйича миграция ҳисобига қўйиш учун мурожаат қилиш лозим:

• Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органлари миграция масалалари бўйича бўлинмасига;

• давлат хизматларини кўрсатиш бўйича кўпфункцияли марказларга;

• Россия Почтаси бўлимларига.

Миграция ҳисобига қўйиш учун зарур:

• Сизнинг истиқомат манзилига келганингиз ҳақида бланк-хабарномани тўлдириш ва уни Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига йўналтириш;

• етиб келиш хабарномасининг ҳужжатни олинганлиги ҳақидаги белги қўйилган узиладиган бланкини олиш ва ўзингизда сақлаш.

МУҲИМ! Воситачиларга мурожаат қилманг! Сизга сохта регистрацияни расмийлаштиришлари мумкин. Кириш ва истиқомат режими қоидаларини бузилиши учун - Россиядан чиқариб юбориш ва 5 йил муддатида киришга таъқиқ қўйиш билан 2 мингдан 5 минггача жарима солишлари мумкин.

Ишлаш учун патент

Чет ел фуқаролари Россияда ишлаш учун patent керак.

Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова ва Украина фуқароларига ишлаш учун патент расмийлаштирилиши лозим. У 1 ойдан 12 ойгача муддатга берилади.

Патент Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасида расмийлаштирлади ва фақатгина РФнинг қайси минтақада расмийлаштирилган бўлса, ўша минтақада ишлатилиши мумкин. Фақатгина патентда кўрсатилган мутахассилик бўйича ишлаш мумкин.

МУҲИМ! Патентда кўрсатилмаган мутахассислик бўйича ишлаганлик учун 2 мингдан 5 минггача жарима белгиланиши мумкин.

Муддати: РФга кириш вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида, акс ҳолда патентни олиш муддатларини бузганлик учун 10000 дан 15000 рублгача жарима солиниши мумкин.

Патентни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:

• патентни бериш тўғрисида ариза;

• фотосурат (3х4, ялтирамайдиган);

• паспорт (+паспорт нусхаси);

• миграция картаси - Россия Федерациясига келиш мақсадида ишлаш кўрсатилган ҳолда;

• гиёҳванлик ва юқумли касалликлар билан касалланмаганлигини, тасдиқловчи тиббий хулоса, шунингдек, ОИТВнинг йўқлигини тўғрисидаги сертификат;

• гиёҳванлик ва юқумли касалликлар билан касалланмаганлигини, тасдиқловчи тиббий хулоса, шунингдек, ОИТВнинг йўқлигини тўғрисидаги сертификат;

• рус тилини билиш, Россия тарихи ва РФ қонунчилигини билишни тасдиқловчи ҳужжат (патентни расмийлаштириш учун тестдан ўтиш лозим. Буни мумкин қадар тезроқ амалга ошириш тавсия қилинади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш учун ўқув курсларини олишга тўғри келиши мумкин).

Патент ариза, зарур ҳужжатлар берилганидан ва ҳужжатларни топшириш кунида дактилоскопиядан (бармоқ изларини олиш) ўтилгандан сўнг 10 иш куни давомида расмийлаштирилади. Тайёр патент аризачига ШАХСАН паспорт, шунингдек, бўнак тўлови тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг берилади. 2023 йилда тўлов миқдори 5421 рублни ташкил қилади. Тўлов Россия Сбербанкининг исталган бўлимида, солиқ органи реквизитлари орқали ўтказилади. Патентга мурожаат қилишдан 3-5 кун олдин тўловни амалга ошириш тавсия қилинади.

МУҲИМ! Эсда сақланг, хорижий фуқаро РФ ҳудудида 90 кундан ортиқ вақт мобайнида унинг қонуний яшашини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан истиқомат қилса, унга Россияга киришга уч йилгача таъқиқ қўйилади. Агар хорижий фуқарода мавжуд патентнинг амал қилиш муддати чўзилмаса ёки унга берилган патент бекор қилинса, мазкур хорижий фуқаро Россия Федерациясида вақтинча истиқомат қилиш муддати тугаганидан сўнг Россия Федерациясидан чиқиб кетишга мажбур.

Фойдали маслаҳатлар

• Россияга келиш чиптаси ва қўниш талонини сақлаб қолинг;

• Ҳар доимо ёнингизда паспорт, миграция картаси, регистрация, тўлов чеклари билан биргаликда ишлаш учун патент, амал қилувчи тиббий полисни олиб юринг;

• Паспортингизнинг барча саҳифалари, миграция картаси, регистрация, патент, тиббий полис, меҳнат шартномасининг нусхаларини олиб қўйинг.

МУҲИМ! Миграция ҳисобига қўйишда хабарноманинг иккала қисмида, истиқомат манзилини, қабул қилувчи томоннинг шахсий маълумотлари ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни кўрсатиш лозим. Қабул қилувчи томон, агар жисмоний шахс бўлса, бланкада имзо қўяди. Агар ташкилот бўлса - муҳр ва раҳбарнинг имзоси. Ишга киргандан сўнг миграция ҳисобини (регистрация) доимий равишда меҳнат шартномасининг ёки патентнинг амал қилиш муддатигача чўзиб боринг.

Оренбург шаҳрида патентни расмийлаштириш учун ҳужжатлар тўплами Россия ИИВ ваколатли ташкилоти ФДУТ "Паспорт-виза хизмати" томонидан қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади: Оренбург ш., 75 линия/16 линия кўчаси, 1/14-уй, телефон 44-78-15, ёки Давлат ва муниципал хизматлари ягона порталида ёзилиш орқали (www.gosuslugi.ru).

Патент учун тўлов ҳар бир тўланган иш ойи тугашидан камида бир кун олдин амалга оширилади. Патент бўйича тўловни 12 ой учун олдиндан тўлаш мумкин. Патент учун тўлов чекларини, албатта, сақлаб қолинг..

Патентни олгандан сўнг 2 ой ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасининг нусхасини Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига жўнатишингиз керак.

Патентни йўқотиб қўйсангиз, Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига патентнинг дубликатини олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Муҳим алоқалар

Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамаси:

Россия ИИВ ФДУТ "Паспорт-виза хизмати" Оренбург вилояти бўйича филиали: манзили:

ОТ ФДБТМ "А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили Институти":

Оренбург давлат ва муниципал хизматларни кўрсатиш бўйича кўпфунксионал маркази: