Россияда таълим олиш

Болалар боғчаси, мактаб

Ўрта ва олий таълим

Болалар боғчаси, мактаб

Ҳуқуқ ва мажбуриятлар

Хорижий фуқаролар, ҳам Россия фуқароларининг болалари, болалар боғчасига бепул қатнашлари ва мактабда ўқишлари мумкин.

Болалар Россияда қонуний асосда истиқомат қилишлари, яъни миграция картаси ва регистрацияга эга бўлишлари (миграция ҳисобида бўлишлари) лозим.

Меҳнат қилаётган мигрантлар - ЕОИИ давлатлари (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) фуқароларининг болалари - Россияда ота-онасининг меҳнат шартномаси асосида ва унинг амал қилиш муддатларида истиқомат қилишади.

Мактаб ёшидаги болалари бор ота-оналар қонунчиликка асосан болаларини мактабга беришга мажбур!

Хорижий фуқароларнинг 18 ёшга тўлмаган болалари РФда ишлашга ҳақли эмас!

Болалар ота-оналарининг вақтинча истиқомат қилиш манзили (миграция ҳисоби/регистрация) бўйича болалар боғчаси ва мактабга жойлаштирилиши лозим. Болалар боғчаси ёки мактабнинг биринчи синфига кириш учун регистрация манзили бўйича кўп функсионал марказ - КФМга мурожаат қилиш лозим.

Мактабга кириш учун маҳаллий таълим бошқармаси (бўлимига) мурожаат қилиш лозим. Сизнинг яшаш жойингиздаги таълим бошқармасининг (бўлими) алоқаларини Оренбург вилояти Таълим вазирлиги саҳифаси "Ҳудудий органлар" бўлимида топиш мумкин (minobr.orb.ru/about/territorial).

Болангизни болалар боғчаси ва мактабга олдиндан жойлаштиришни маслаҳат берамиз: кейинги йил учун мактаб биринчи синфига ва болалар боғчасига ўқувчиларни йиғиш феврал-апрелда бошланади; бошқа синфларга - апрел-майда.

Йирик шаҳар ва аҳоли пунктларида кўпинча болалар боғчаларида жой этишмайди, шунинг учун навбатлар шаклланади ва гуруҳдаги битта жойга бир нечта талабгор бўлиши мумкин. Агар Сизнинг болалар боғчангизда жой етишмаса, Сизнинг болангиз болалар боғчасига олиниш учун навбатга қўйилади ёхуд бўш жой бўлган бошқа болалар боғчасига йўналтирилади.

Қуйидаги хорижий фуқароларнинг болалари болалар боғчасига жойлаштириш учун бирламчи ҳуқуққа эга:

• кўп болали оилалар аъзолари;

• болалар боғчаси ходимларининг оила аъзолари.

Агар ота-она мактабга мурожаат қилиб рад жавобини олса, туман таълим бўлимига мурожаат қилиш лозим, улар туманнинг мактабларидан бирида жой беришга мажбур.

Мактабга жойлаштиришда баъзи-бир ҳолларда бола ўқитувчи билан суҳбатдан ўтади ва у қайси синфга ўқишга боришини ҳал қилади. Агар рус тили бўйича билими етрали эмаслиги туфайли ўқитувчилар, пастги синфга боришни таклиф қилишса, бу қўрқинчли эмас.

Болани мактаб ва болалар боғчасига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар (асл нусхалари ва нусхалари):

• боланинг паспорти ва ота-онадан бирининг паспорти;

• боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

• бола ва ота-онадан бирининг миграция картаси;

• бола ва ота-онадан бирининг (шу жумладан, бола мактабга ёки болалар боғчасига борадиган туман учун) миграция ҳисобига қўйилиш тўғрисидаги хабарномаси (регистрация);

• болада аллақачон бўлган тиббий картаси;

• 026 тиббий картаси ва эмланишлар тўғрисидаги сертификат (болалар тиббий клиникаларида пуллик тарзда расмийлаштирилади);

• боланинг аввалги мактабидан шахсий иши (агар у ўқиган бўлса).

Одатда, ҳужжатларнинг рус тилига нотариал тарзда тасдиқланган таржимаси талаб қилинади, баъзан боланинг тиббий полисини талаб қилишлари мумкин.

Агар бола мактабда ўқишга тайёр бўлмаса, рус тилини яхши билмаса, болалар билан муомаласи қийин бўлса, "Рус тили дарслари" дастурини амалга ошираётган болалар кутубхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

Оренбург вилоят полиэтник болалар кутубхонаси:

19-сонли болалар кутубхонаси, Оренбурга ш.:

Гагарин номидаги Оркс марказий болалар кутубхонаси:

Гайский марказий модел болалар кутубхонаси:

Болани мактаб ва болалар боғчасига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар (асл нусхалари ва нусхалари):

• боланинг паспорти ва ота-онадан бирининг паспорти;

• боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

• бола ва ота-онадан бирининг миграция картаси;

• бола ва ота-онадан бирининг (шу жумладан, бола мактабга ёки болалар боғчасига борадиган туман учун) миграция ҳисобига қўйилиш тўғрисидаги хабарномаси (регистрация);

• болада аллақачон бўлган тиббий картаси;

• 026 тиббий картаси ва эмланишлар тўғрисидаги сертификат (болалар тиббий клиникаларида пуллик тарзда расмийлаштирилади);

• боланинг аввалги мактабидан шахсий иши (агар у ўқиган бўлса).

Одатда, ҳужжатларнинг рус тилига нотариал тарзда тасдиқланган таржимаси талаб қилинади, баъзан боланинг тиббий полисини талаб қилишлари мумкин.

Агар бола мактабда ўқишга тайёр бўлмаса, рус тилини яхши билмаса, болалар билан муомаласи қийин бўлса, "Рус тили дарслари" дастурини амалга ошираётган болалар кутубхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

Оренбург вилоят полиэтник болалар кутубхонаси:

19-сонли болалар кутубхонаси, Оренбурга ш.:

Гагарин номидаги Оркс марказий болалар кутубхонаси:

Гайский марказий модел болалар кутубхонаси:

Ўрта ва олий таълим

РФ чегарасидан ўтишда миграция картасида келиш мақсадида "ўқиш" сабабини кўрсатинг. Агар сиртқи ёки кечки шаклда ўқимоқчи бўлсангиз, бунда РФда доимий ишлашни режалаштираётган бўлсангиз - унда келиш мақдадида "иш" ни кўрсатиш лозим.

Ҳар бир хорижий фуқаро Россияга келганида амалда истиқомат қилиш манзили бўйича миграция ҳисобида туриши керак. Келиш тўғрисидаги хабарнома, сизнинг Россияда қонуний истиқомат қилишингизни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Хорижий фуқаро истиқомат манзили бўйича 7 иш кунидан кечиктирмасдан миграция ҳисобида туриши керак; ЕОИИ аъзолари бўган давлатлар фуқаролари (Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон) - 30 кун; Тожикистон va O‘zbekiston - 15 кун; Белорусия ва Украина фуқаролари - 90 кун ичида.

Миграция ҳисобида туришни қандай расмийлаштириш лозим:

• Агар ётоқхонада турсангиз - ётоқхона коменданти ёки Ўқув муассасангизнинг хорижий талабалар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилинг.

• Агар ижарага олинган хонадонда истиқомат қилсангиз, уй-жой эгаси ёки ижарага берувчисига мурожаат қилинг ва Россия ИИВ туман даражасидаги ҳудудий органи миграция масалалари бўйича бўлинмасида миграция ҳисобида туришни расмийлаштиринг.

Сиртқи ва кундузги таълим шаклида таълим олаётган хорижий талабалар миграция ҳисобининг муддати, таълим муассасасининг илтимосига биноан таълимнинг даврига мос равишда мунтазам чўзиб борилади.

МУҲИМ! Миграция ҳисобига қўйилишни ҳар сафар Россияга кириб келишда ва Россияда амалда истиқомат қилиш манзилининг ўзгаришида расмийлаштириш зарур.

Агар сизга Россия ҳудудида бўлиш учун виза керак бўлса:

Визани чўзиш - бу сизнинг Россия ҳудудида қонуний истиқомат қилиш муддатингизни 1 йилгача муддатга чўзиш имкониятидир. Иш ва ўқиш учун бир марталик ва кўп марталик визаларни чўзиш мумкин. Визани чўзиш учун сиздан ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлаш ва амалдаги виза муддати тугашидан камида 20 календар кун олдин Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига шахсан топшириш талаб этилади.

Миграция ҳисоби янги виза олгандан сўнг хорижий фуқаронинг истиқомат қилиш (яшаш) жойи бўйича кўп марталик визанинг амал қилиш муддатига чўзилади. Миграциҳа ҳисобини чўзиш учун ҳужжатлар янги виза олинганидан сўнг кейинги иш кунида топширилиши лопзим.

Агар сизга Россия ҳудудида истиқомат қилиш учун виза талаб қилинмаса, миграция ҳисоби Россияга кириш санасидан бошлаб 1 йилгача чўзилиши мумкин. Миграция ҳисобини чўзиш учун сиздан тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва келиш тўғрисидаги бирламчи хабарнома муддати тугашидан камида 20 календар куни олдин топшириш талаб қилинади. Агар ётоқхонада турсангиз, ётоқхона камендантига мурожаат қилинг. Агар ижарага олинган хонадонда истиқомат қилсангиз, уй-жой эгаси ёки ижарага берувчисига мурожаат қилинг - миграция ҳисобини чўзиш Россия ИИВ туман даражасидаги ҳудудий органи миграция масалалари бўйича бўлинмасида амалга оширилади.

МУҲИМ! Миграция ҳисобини чўзиш билан биргаликда миграция картаси ҳам чўзилиши керак. Сиздан ҳужжатларингизнинг муддатларини текшириб боришни ва тақдим қилиш учун ҳужжатлар тўпламини олдиндан тайёрлашни сўраймиз.

Пандемия шаротида хорижий фуқаро-талабаларнинг Россия Федерацияси ҳудудида кириш тартиби:

Оренгург вилоятининг олий ўқув юртларига келаётган хорижий фуқаро-талабалар Россия Федерацияси ҳудудига киришдан уч календар кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ва Россия Федерацияси ҳудудида киргандан сўнг 72 соат ичида ПЦР усулига COVID-19 га текширилади.

Россия Федерацияси ҳудудига киришдан олдин ва кейин топширилган салбий ПЦР-тестини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Россия Федерациясига киришдан сўнг ПЦР усулида COVID-19 га топширилган текшириш лаборатория натижалари чиққунча, ўз-ўзини яккалаш режимига амал қилинади.

Шундай қилиб, хорижий фуқаро-талабалар ўқув жараёнига фақатгина иккита салбий ПЦР усулидаги COVID-19 га тест натижалари бўлгандагина киритилади.

Иситқомат қилиш манзили ўзгарганда ва/ёки давлат ичида саҳоят қилинганда миграция ҳисоби

Россиянинг барча меҳнонхона, отел ва ҳостеллари уларда истиқомат қилаётган, ҳаттоки меҳмон бир кунга келган бўлса ҳам, хорижий фуқароларни миграция ҳисобига қўйишга мажбур. Шундай қилиб, агар сиз меҳмонхона ёки хостелда қолсангиз, сизнинг ётоқхона ёки хонадондаги жорий миграция ҳисоби талонингиз автоматик тарзда бекор қилинади. Қайтгандан сўнг истиқомат қилиш манзили бўйича миграция ҳисобини қайтиб расмийлаштириш лозим.

Касалхонага ётиш ҳолатида баъзи-бир тиббиёт муассасалари истиқомат манзили бўйича миграция ҳисобини расмийлаштиришлари мумкин. Тиббиёт муассасасини тарк этишдан олдин, тиббиёт муассасаси ходимларидан миграция ҳисобига қўйилишни аниқлаштиринг - сизга миграция ҳисобининг янги талонини тақдим этишади.

Ишга жойлашув:

Хорижий фуқаролар агар улар ўн саккиз ёшга тўлган бўлсалар, ишга рухсатномалари ёки патенти бўлса, меҳнат фаолиятини олиб боришга ҳақлидирлар.

Бироқ, мазкур тартиб хорижий талабаларга тадбиқ этилмайди:

• таътил давомида ишларни бажараётган (хизмат кўрсатаётган);

• ўқишдан бўш вақтда, ўзлари таълим олаётган таълим муассасаларида ишлашса;

• ўқишдан бўш вақтда ишласа.

Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Белорус давлатлари фуқаролари бўлган талабалар исталган вақтда патентсиз ва рухсатномасиз ишлашга ҳақли (асос - ЕОИИ келишуви).