Россияда турар жой

Вақтинча истиқомат қилишга рухсатнома

Доимий яшаш учун рухсатнома

РФ фуқаролиги

Вақтинча истиқомат қилишга рухсатнома

ВИР - 3 йилга берилади ва хорижий фуқарога унинг амал қилиш муддати давомида чиқишларсиз РФда истиқомат қилиш, патент ёки ишга рухсатномасиз расман ишлаш, РФ ҳудудида эркин ҳаракатланиш, бепул тиббий ёрдам олиш, шунингдек, Россияда доимий яшашга ариза бериш, кейинчалик фуқароликни олиш ҳуқуқини беради.

ВИР учун керакли ҳужжатлар рўйхати:

• иккита шахсий фотосурат;

• шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

• Россияга виза билан кирганлар учун, истиқомат қилиш давлатида судланганликнинг йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

• гиёҳванд эмаслиги, шинингдек, ОИТВ ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланмаганлиги тўғрисида тиббий хулоса;

• рус тилини билишни тасдиқловчи ҳужжат, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асосларини билиш;

• икки нусхада ВИРга ариза (уни олдиндан ёки бериш жойида тўлдириш мумкин).

ВИР берилиши учун давлат божи - 1600 рублl. ВИР бериш тўғрисидаги аризани бериш жараёнида хорижий фуқаро мажбурий давлат дактилоскопик регистрациясидан ўтиши керак.

Ҳужжатни Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органлари миграция масалалари бўйича бўлинмасида топшириш мумкин.

ВИР хорижий фуқарога Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан тасдиқланган квота доирасида берилиши мумкин.

Квота ҳисобидан ташқари қуйидаги хорижий фуқаролар ВИРни олишлари мумкин:

• РСФСР ҳудудида туғилган ва ўтмишда СССР фуқаролигида бўлган шахслар;

• Россия Федерацияси фуқаролигида бўлган ва унинг ҳудудида доимий истиқомат қилувчи ота-онаси, ўғли ёки қизи бўлганлар;

• Қрим АССРдан ўзи ёки қариндошлари депортация қилинган шахслар;

• юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари;

• малакали мутахассислар касблари рўйхатига киритилган касб бўйича Россияда камида 6 ойдан бери ишлаётганлар;

• Россияда олий ўқув юртини кундузги тартибда имтиёзли даражада тугатганлар;

• муносабатида РФ фуқаролигини олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинганлар (суд ҳукми билан қабул қилинган қарорлардан ташқари);

• муносабатида РФ фуқаролигини олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинганлар (суд ҳукми билан қабул қилинган қарорлардан ташқари);

• ота-онаси билан бирга ВИР олаётган вояга етмаганлар;

• РФ фуқароси билан никоҳда бўлганлар;

• РФга инвестиция киритаётганлар;

• ҳарбий хизматни ўтаётганлар;

• хорижда яшовчи ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини РФга кўчириш бўйича ихтиёрий давлат дастурнинг иштирокчилари;

• СССРга кирган давлатнинг фуқароси бўлган ва Россиядаги олий ўқув юрти ва ўрта ўқув юртини битирган;

• Қозоғистон, Молдова ёки Украинанинг фуқаролари;

• Россияда фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномасини олган, шунингдек, Украинада истиқомат қилувчи фуқаролиги йўқ шахслар, Россияда қочоқ деб тан олинган ёхуд вақтинча бошпана олганлар.

ВИР учун мурожаатни кўриб чиқишда қуйидагиларга эътибор берилади:

• рус тилини билиш даражаси;

• олий маълумотнинг борлиги;

• РФ миграция режими бузилишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг йўқлиги.

Сиз айнан қайси манзил бўйича истиқомат қилишингиз тўғрисидаги маълумотни тақдим қилишингиз ва сўнгра бу манзил бўйича расман рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Эҳтиёт бўлинг - ВИРни расмийлаштириш учун воситачиларга мурожаат қилманг! Улар ВИРни бериш тўғрисидаги сохта муҳрларни ясашади. Сохталаштириш аниқланганда Сизни ҳужжатларни қасддан сохталаштиришда айблашлари ва 6 ойгача қамоққа олишлари мумкин - РФ фуқаролигини олиш йўли Сиз учун ёпилган бўлади!

Россияда ВИРни олган хорижий фуқаро, мажбур:

• ВИР расмийлаштирилган Россия ҳудудида истиқомат қилиш ва ишлаш;

• ҳар йили - ҳар бир яшаш йили тугашидан сўнг 2 ой ичида (узрли сабаблар бўлганида 6 ойдан кечиктирмасдан) - Россия ИИВ туман даражасидаги ҳудудий органи миграция масалалари бўйича бўлинмасига ўзининг Россияда истиқомат қилишини тасдиқловчи хабарномани ва Россияда олинадиган даромаднинг ҳажми ва манбасини тасдиқловчи ҳужжатларни бериш.

Доимий яшаш учун рухсатнома

ДЯР - доимий яшаш, қонуний ишга жойлашиш, Россия ижтимоий суғурталаш тизимидан фойдаланиш, шинунгдек, Россидан эркин чиқиб кетиш ва кириш ҳуқуқини билдирувчи ҳужжатдир. ДЯР муддат чекловисиз берилади (фуқаролиги бўлмаган шахслар ва юқори малакали мутахассислардан ташқари).

ДЯРни олиш учун хорижий фуқаролар ВИР олингандан сўнг Россияда қонуний равишда бир йилдан ортиқ истиқомат қилишлари лозим.

ВИР олмасдан қуйидаги хорижий фуқаролар ДЯРни олишлари мумкин:

• РСФСРда туғилган ва ўтмишда СССР фуқаролигига эга бўлганлар;

• ота-оналари билан бирга ДЯР олаётган 18 ёшгача бўлган болалар ёки ота-оналарида ДЯР бўлган болалар;

• ота-онаси ёки болалари Россия фуқароси ва доимий равишда бу ерда истиқомат қилувчи шахслар;

• малакали мутахассислар касблари рўйхатига киритилган касб бўйича Россияда камида 6 ойдан бери ишлаётган мутахассислар;

• Россиядаги олий ўқув юртини имтиёзли тарзда ва кундузги шаклда тугатганлар;

• васийси Россия фуқароси ёки ДЯР эгаси бўлган муомала лаёқатига эга бўлмаганлар;

• махсус қўмита томонидан рус тили она тилиси деб тан олинганлар;

• Қрим АССР ҳудудидан депортация қилинган шахс ёки унинг тўғридан-тўғри қариндоши;

• РФ фуқаролиги тугатилган ёки унинг муносабатида фуқаролик тўғрисидаги қарор бекор қилинган шахс.

Ариза билан бирга тақдим этиш лозим:

• Меҳнат дафтарчаси (иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси) ёки шартнома (меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шаклдаги);

• Шахсий ҳисоб рақам ҳолати ҳақида Россия пенсия жамғармасидан белгиланган шаклда маълумотнома;

• 2-Жисмоний шахслар даромад солиғи маълумотномаси;

• Шахсий ҳисоб рақам ҳолати ҳақида маълумотнома.

ДЯР учун давлат божи - 5000 рубл. ВИР расмийлаштирмасдан ДЯР бериш тўғрисидаги аризани бериш жараёнида хорижий фуқаро мажбурий давлат дактилоскопик регистрациясидан ўтиши керак.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор чиқаришнинг умумий муддати - аризани олгандан бошлаб 4 ойгача.

Амал қилиш муддати ДЯР муддати ичида тугайдиган паспорт эгалари бўлган хорижий фуқаролар, паспортнинг муддатини чўзишлари ёки янги паспортни расмийлаштиришлари лозим.

РФ фуқаролиги

Россия Федерацияси фуқаролигига олиш шартлари - Россия ҳудудида 5 йил давомида тўхтовсиз доимий яшаш (яъни доимий яшаш рухсатномаси бўйича). Фуқароликка соддалаштирилган тартибда қабул қилишда ДЯР билан яшаш муддати 1 йилгача қисқартирилади. Хорижий фуқароларнинг алоҳида гуруҳлари учун мазкур шарт олиб ташланади.

Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш жараёнига асосан, ДЯР олингандан бошлаб Россияда 5 йил муддатда истиқомат қилиш, мавжуд фуқароликдан воз кечиш ва даромаднинг қонуний манбасини кўрсатиш, қуйидаги хорижий фуқаролар гуруҳлари учун мажбурий эмас:

• РСФСР ҳудудида туғилган ва собиқ СССР фуқаролигига эга бўлганлар;

• Россия ҳудудида яшовчи, Россия фуқароси билан камида 3 йил давомида никоҳда бўлганлар;

• Россия фуқаролигида бўлган муомалага лаёқатли вояга етган болаларнинг ота-оналарига;

• Россия фуқаросидан фарзандга эга бўлганлар (расмий никоҳдан ўтилганлик шарти билан);

• ота ёки онаси Россияда доимий регистрацияга эга бўлган РФ фуқароси бўлганларга;

• профессионал маълумотга эга ва 1 йилдан ортиқ иш стажига эга мутахассисларга;

• ўз фаолиятини камида уч йилдан бери олиб бораётган якка тадбиркор мақомида эга бўлганларга (йиллик даромади 10 млн. рублдан ортиқ бўлса);

• инвестор мақомига эга бўлганларга (низом капитали миқдори камида 100 млн. рубл, йиллик солиқ тўлови 6 млн. рублдан кам эмас);

• рус тили она тилиси бўлганларга;

• Ватандошларни кўчириш давлат дастури иштирокчиларига;

• Ватандошларни кўчириш давлат дастури иштирокчиларига;

Сиз она тили рус тили бўлган шахс сифатида тан олинишингиз мумкин, агар:

• рус тилини биласиз ва ундан ҳар куни оилавий-маиший ва маданий соҳаларда фойдаланасиз,

• сиз ва сизнинг қариндошларингиз тўғридан-тўғри кўтарилувчи линия (ота, она, бобо, буви, катта бобо, катта бови ва ҳ.к.) бўйича РФда, ёки Россия империяси ёки СССРга тегишли ҳудудда, РФ давлат чегараси доирасида доимий истиқомат қилишади ёки истиқомат қилишган. Мазкур факт мос ҳужжатлар ва/ёки архив маълумотномалари билан тасдиқланиши лозим.

Россия забон фуқаролари соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш мумкин.