Тиббий ёрдам

ИТС, МТС

COVID-19

Тиббий ёрдам олинг

Тез тиббий ёрдамни олиш учун мобил телефон орқали 103 ёки 112 га қўнғироқ қилинг. Коронавирус бўйича маълумот олиш учун ягона телефон рақами - 122.

Ҳаёт ва соғлиғингиз учун хавф бўлган ҳолларда Сизга БЕПУЛ тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт, ҳаттоки сизда тиббий полис ва ҳужжатлар бўлмаса ҳам!

Хорижий фуқаролар тиббий суғурта полисига эга бўлишга мажбур, акс ҳолда Сизга жарима солишлари ёки ҳаттоки Россиядан депорт қилишлари мумкин!

Тиббий полис икки хил бўлиши мумкин:

ИТС (ихтиёрий тиббий суғурта);

МТС (мажбурий тиббий суғурта меҳнат шартномаси билан ишлаётганларга бепул расмийлаштирилади).

ИТС

ИТС полиси суғурта компаниялари идораларида ёки "Почта России" бўлимларида расмийлаштирилади ва қуйидаги ҳуқуқни беради:

• поликлиника, касалхонада тезкор тиббий ёрдам;

• тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам;

• ИТС шартномасида назарда тутилган бошқа хизматлар.

ИТС полисининг нархи унда кўрсатилган тиббий хизматлар ва амал қилиш муддатига боғлиқ. Энг арзон ИТС полиси, одатда, давлат поликлиника ва касалхоналарида тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам хизматлари нархини қоплайди.

Полисни харид қилишда суғурта компанияси таклиф қилаётган хизматлар рўйхатини диққат билан ўрганиб чиқинг ва сизни қизиқтирувчи саволларни беринг - қайси хизматларни олиб биласиз, қайси тиббий муассасаларда уларни олиб биласиз, хизматни неча марта олиб биласиз, муаммо юзага келиш вақтида компания билан қандай боғланиш мумкин ва ҳ.к. Масалан, стоматологик ёрдам фақатгина у суғурталаш дастурида кўрсатилган бўлсагина қоплаб берилиши мумкин. Мазкур саволларни дарҳол, харид вақтида аниқлаштириб олиш лозим. Бу сизга тиббий муассасага мурожаат вақтида тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Болалар-хорижий фуқаролар учун ИТС полиси, одатда, катталарнинг тиббий суғуртасидан кўра қимматроқ туради. Айниқса, чақалоқ ва янги туғилган болалар учун қиммат ИТС полислари назарда тутилган. ИТС полисини, шунингдек, мактабга қабул вақтида ҳам сўрашлари мумкин.

МУҲИМ! болаларга тез тиббий ёрдам ҳар қандай вазиятда ҳам бепул кўрсатилади!

Агар аёл ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида режалаштирилган тиббий ёрдамни олишни хоҳласа, у ИТСни расмийлаштириш вақтида буни айтиши керак, чунки бунда махсус суғурталаш дастури талаб қилинади.

ИТС полисини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:

• паспорт ва паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси;

• миграция картаси ва унинг нусхаси;

• миграция ҳисобига қўйиш ҳақида хабарнома (регистрация) ва унинг нусхаси.

Агар Сиз ИТС полисини иш берувчи орқали расмийлаштирсангиз, қўшимча равишда Сизга корхона раҳбаридан имзо қўйиш ҳуқуқи билан ишончнома керак бўласи.

Эсда тутинг, ИТС полиси, иш учун ҳужжатлар каби, у берилган ҳудудда амал қилади.

МТС

Сиз МТСни қуйидаги ҳолларда расмийлаштира оласиз:

• ЕОИИга (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) кирувчи давлат фуқароси ва меҳнат шартномаси бўйича ишлайсиз.

Ёки эгасиз:

• вақтинчалик бошпана бериш тўғрисида гувоҳнома;

• қочоқ гувоҳномаси.

МТС полисини расмийлаштириш учун тиббий суғурта ташкилотини танлаш лозим - буни яшаш жойидаги поликлиникада амалга ошириш мумкин.

МТС полисини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:

• паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

• Шахсий ҳисоб рақами суғурта рақами (ШҲРСР);

• Меҳнат шартномаси;

• миграция картаси;

• келиш тўғрисидаги хабарноманинг (регистрация) қирқиладиган қисми ёки истиқомат жойи ва муддати кўрсатилган нусхаси.

Россияда меҳнат қилаётган ЕОИИ фуқароларига МТС полиси қоғоз кўринишида берилади ва у календар йили охиригача, аммо меҳнат шартномаси муддатидан узоқ эмас, амал қилиш муддатига эга.

Ўз меҳнат шартномасига эга бўлмаган ЕОИИ фуқароларининг оила аъзолари, МТСни олишга ҳақли эмас ва ўзлари учун ИТСни расмийлаштиришлари лозим.

Сизга МТС ёки ИТС полисини берган суғурта ташкилотининг номи ва телефон рақамини, албатта, сақлаб қўйинг: агар Сиз полисингизни йўқотиб қўйсангиз, суғурта ташкилотига мурожаат қилиб уни тиклашингиз, ёки агар тез тиббий ёрдам талаб қилинса, унинг расмийлаштирилганлигини тасдиқлашингиз мумкин.

Суғурта полисни йўқотиб қўйиш хавфи борлиги учун нусхасини олиб қўйиш фойдали.

COVID-19 коронавирус вируси шамоллашга ўхшаган хавфли касалликни келтириб чиқаради, аммо хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин ва ҳаттоки ўлимга ҳам, шамоллаш, нафас олиш ва овқат-ҳазм қилиш тизимини зарарлаши туфайли.

Асосий хавф гуруҳи - 65 ёшдан катта инсонлар, аммо болалар ҳам, ёшлар ҳам ва ўрта ёшдаги инсонлар ҳам оғир касал бўлишлари мумкин. Вирус одамдан-одамга - йўталиш ва аксириш, шунингдек, тегиниш орқали юқади.

Асосий белгилар: баланд ҳарорат, қуруқ йўтал, ҳансираш, мушаклардаги оғриқ, тез чарчаш, бош оғриғи, баъзан - кўкракдаги оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Белгилар зарарланишдан сўнг 14 кун ичида пайдо бўлиши мумкин ва кўпинча, оддий шамоллаш ёки гриппга ўхшайди.

Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин:

• жамоат жойларига фақатгина тиббий ниқоб ва қўлқопларда ташриф буюриш;

• ифлос қўллар билан юзга тегилмаслик;

• касаллар билан муомаладан тийилиш;

• қўлларни яхшилаб ювиш (камида 30 сония);

• сиз ёки бошқа инсонлар қўл теккизиши мумкин бўлган юза ва предметларни дезинфексиялаш ва совун билан ювиш;

• бошқа инсонларга тегинмаслик, қўлларни сиқмаслик.

Пандемия шароитида хорижий фуқароларнинг РФда истиқомат қилишининг махсус ҳуқуқий режими тўғрисидаги маълумотлар ва профилактива, ҳамда даволаниш чоралари билан боғлиқ тиббий ахборотлар билан стопкоронавирус.рф саҳифасида танишишингиз мумкин

Эмланиш шартлари:

• Россияда ВИР ва ДЯРга эга хорижликлар учун - эмланиш бепул, аммо МТСни (мажбурий тиббий суғурта) тақдим этиш шарти билан.

Эмланиш учун қуйидагиларга эга бўлиш лозим:

• паспорт;

• Россияда қонуний истиқомат қилиш учун асос бўлувчи ҳужжат: ДЯР ёки ВИР;

ишлаш учун патент (Арманистон, Қирғизистон, Белорус, Қозоғистон фуқаролари учун бундай ҳужжатлар керак эмас).

Эмланишдан олдин ихтиёрий розиликни имзолаш ва сўровномани тўлдириш лозим.

Эмланиши керак бўлган ишчи-мигрантларнинг рўйхатини иш берувчи тузади, қайсиким, пуллик тиббий хизмат кўрсатишга шартномна тузади ва уларни тўлайди.

Мустақил равишда пуллик эмланиш бўлимида, пуллик тиббий хизмат учун шартнома тузган ҳолда эмланиш мумкин. Тўлов фақатгина нақд бўлмаган усулда амалга оширилади. Эмланишдан сўнг хорижликларга, шунингдек, эмланиш тўғрисида сертификат берилади.

Оренбург шаҳрида олдиндан ёзилмасдан туриб фақатгина савдо мажмуаларида эмланиш мумкин:

• Мегамолл «Армада» (Шарликское шоссеси, 1, «Галерея еди». Ишлаш режими: душ-як, 11.00 дан 17.00 гача;

• «Кит» СМ (Салмишская, 71, 2-қават, батут боғи яқинида). Ишлаш режими: душ-як, 11.00 дан 17.00 гача.

Шаҳар ва туман касалхона ва поликлиникаларида эмланишни олдиндан ёзилган ҳолда амалга ошириш мумкин. Шунингдек, эмланишга 122 ёки Давлат хизматлари портали орқали ёзилиш мумкин.

Эмланишдан сўнг QR-код Давлат хизматлари портали шахсий саҳифасига келиб тушади.

Муҳим алоқалар

Оренбург вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Росздравнадзорнинг ҳудудий органи:

Оренбург вилояти гигена ва эпидемиология маркази:

Оренбург вилояти мажбурий тиббий суғурта ҳудудий фонди:

ОИТС ва юқумли касалликлар билан кураш ва профилактика қилиш бўйича Оренбург вилоят маркази: