Хорижий фуқаролар, ҳам Россия фуқароларининг болалари, болалар боғчасига бепул қатнашлари ва мактабда ўқишлари мумкин.
Болалар Россияда қонуний асосда истиқомат қилишлари, яъни миграция картаси ва регистрацияга эга бўлишлари (миграция ҳисобида бўлишлари) лозим.
Меҳнат қилаётган мигрантлар - ЕОИИ давлатлари (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) фуқароларининг болалари - Россияда ота-онасининг меҳнат шартномаси асосида ва унинг амал қилиш муддатларида истиқомат қилишади.
Мактаб ёшидаги болалари бор ота-оналар қонунчиликка асосан болаларини мактабга беришга мажбур!
Болалар боғчасига ёзилиш учун, сиз рўйхатдан ўтган жойдаги МФЦ – кўп функцияли марказга мурожаат қилишингиз ёки Давлат хизматлари Порталидаги шахсий хонангиз орқали ариза топширишингиз керак (агар мавжуд бўлса).
Мактабнинг 1-синфига кириш учун сиз давлат хизматлари Порталидаги шахсий хонангизга ариза топширишингиз ёки маҳаллий таълим (бўлими) га мурожаат қилишингиз керак.
Фарзандингизнинг болалар боғчаси ва мактабга жойлаштиришни олдиндан ташкил қилишингизни маслаҳат берамиз. Болаларни болалар боғчасига қабул қилиш календар йили давомида, мавжуд бўлган буш ўринларига кўра амалга оширилади. Кейинги ўқув йили учун ёш гуруҳларини ёллаш апрел-сентябр ойларида амалга оширилади. Биринчи синфга қабул апрел ойида бошланади, бошқа синфларга қабул май ойида бошланади ва ўқув йили давомида амалга оширилади.
Кўп болали оилалар фарзандлари болалар боғчасига биринчи бўлиб ёзилиш ҳуқуқига эга.
Бола, шу жумладан асраб олинган ёки оиланинг қарамоғида ёки ҳомийлигида бўлган, шу жумладан ҳомийлик остидаги оила ёки Россия Федерацияси субъектларининг қонунларида назарда тутилган ҳолларда ҳомийлик остидаги оила болалар боғчасига ва унинг укаси ёки синглиси ўқийдиган мактабга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга.
Агар яшаш жойида давлат ёки муниципал таълим ташкилотида жойлар бўлмаса, боланинг ота-онаси уни бошқа таълим ташкилотига жойлаштириш масаласини ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри маҳаллий таълим (бўлими) га мурожаат қилишади.
Болалар боғчасига ёки мактабга қабул қилиш билан боғлиқ барча саволлар учун маҳаллий таълим (бўлими) га мурожаат қилиш керак.
Яшаш жойингиздаги таълим бошқарма (бўлими) нинг алоқа контактларини Оренбург вилояти таълим Вазирлигининг веб-сайтида, "Ҳудудий ҳокимият" бўлимида билиб олишингиз мумкин https://minobr.orb.ru/about/territorial/
Мактабга қабул қилиш даврида, рус тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида диагностика ўтқазилади ва (агар керак бўлса) қўшимча рус тили дарслари ташкил этилади.
Синфга олиниши Россия таълим дастурининг ривожланиш даражасига мос келадиган синфда амалга оширилади. Дастурни ўзлаштириш даражаси боланинг шахсий ишида кўрсатилган баҳолар билан тасдиқланиши мумкин. Таълим даражасини (синфини) тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда, мактаб боланинг таълим дастурининг ривожланиш даражасини белгилайдиган ва маълум бир синфга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қиладиган комиссия тузади.
Болани мактаб ва болалар боғчасига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар (асл нусхалари ва нусхалари):
• боланинг паспорти ва ота-онадан бирининг паспорти;
• боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
• бола ва ота-онадан бирининг миграция картаси;
• бола ва ота-онадан бирининг (шу жумладан, бола мактабга ёки болалар боғчасига борадиган туман учун) миграция ҳисобига қўйилиш тўғрисидаги хабарномаси (регистрация);
• болада аллақачон бўлган тиббий картаси;
• 026 тиббий картаси ва эмланишлар тўғрисидаги сертификат (болалар тиббий клиникаларида пуллик тарзда расмийлаштирилади);
• боланинг аввалги мактабидан шахсий иши (агар у ўқиган бўлса).
Одатда, ҳужжатларнинг рус тилига нотариал тарзда тасдиқланган таржимаси талаб қилинади, баъзан боланинг тиббий полисини талаб қилишлари мумкин.
Агар бола мактабда ўқишга тайёр бўлмаса, рус тилини яхши билмаса, болалар билан муомаласи қийин бўлса, "Рус тили дарслари" дастурини амалга ошираётган болалар кутубхоналарига мурожаат қилиш мумкин.
Болани мактаб ва болалар боғчасига жойлаштириш учун зарур ҳужжатлар (асл нусхалари ва нусхалари):
• боланинг паспорти ва ота-онадан бирининг паспорти;
• боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
• бола ва ота-онадан бирининг миграция картаси;
• бола ва ота-онадан бирининг (шу жумладан, бола мактабга ёки болалар боғчасига борадиган туман учун) миграция ҳисобига қўйилиш тўғрисидаги хабарномаси (регистрация);
• болада аллақачон бўлган тиббий картаси;
• 026 тиббий картаси ва эмланишлар тўғрисидаги сертификат (болалар тиббий клиникаларида пуллик тарзда расмийлаштирилади);
• боланинг аввалги мактабидан шахсий иши (агар у ўқиган бўлса).
Одатда, ҳужжатларнинг рус тилига нотариал тарзда тасдиқланган таржимаси талаб қилинади, баъзан боланинг тиббий полисини талаб қилишлари мумкин.
Агар бола мактабда ўқишга тайёр бўлмаса, рус тилини яхши билмаса, болалар билан муомаласи қийин бўлса, "Рус тили дарслари" дастурини амалга ошираётган болалар кутубхоналарига мурожаат қилиш мумкин.
Чет эл фуқароларини олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими дастурларига қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
- аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ёки Россия Федерациясида чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат; - хорижий давлатнинг таълим тўғрисидаги асл ҳужжати (ҳужжатлар) ва (ёки) таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат, агар кўрсатилган ҳужжат билан тасдиқланган таълим Россия Федерациясида тегишли таълим даражасида тан олинган бўлса; - имтиёзли ёки устувор қабул қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки нусхаси; - хорижий таълим ҳужжати ва унинг иловаларининг рус тилига тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси; - 4 та фотосурат.
Тақдим этилган ҳужжатлар таржималарида кўрсатилган аризачининг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса) Россия Федерациясида чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган фамилия, исм ва отасининг исмига (охиргиси - агар мавжуд бўлса) мос келиши керак.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш хусусиятлари:
- чет эл фуқаролари олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризани рус тилида, ташкилот жойлашган Россия Федерацияси, республикаси тилида ёки агар ташкилот бундай имкониятни яратган бўлса, чет тилида топширадилар; - шахсни тасдиқловчи ҳужжат, фуқаролик ёки Россия Федерациясида чет эл фуқаросининг шахсини ёки Россия Федерациясида фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки нусхаси.
Чет тилида расмийлаштирилган ҳужжатлар, агар Россия Федерациясининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рус тилига таржима қилиниши керак.
Агар Россия Федерациясининг халқаро шартномасида ёки Россия Федерацияси қонунчилигида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет элда олинган ҳужжатлар қонунийлаштирилиши керак.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерациясининг халқаро шартномаларига, федерал қонунларга ёки Россия федерацияси ҳукумати томонидан белгиланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг таълим квотасига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан олий маълумот олиш ҳуқуқига эга (бундан буён матнда чет эл фуқароларининг таълим квотаси деб юритилади), фуқаролар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан, пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ.
Халқаро шартномалар асосида ўқишга кирган чет эл фуқаролари тегишли халқаро шартномаларда кўрсатилган шахслар сонига тайинланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этадилар.
Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича бакалавр ва мутахассислик дастурларига ҳужжат топширишда олий таълим ташкилоти мустақил равишда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кириш имтиҳонлари рўйхатини тузади.
Агар чет эл фуқаролари учун белгиланган кириш имтиҳонлари сони кириш имтиҳонлари сонидан фарқ қилса, олий таълим ташкилоти чет эл фуқаролари учун белгиланган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул учун жойлар сонини мустақил равишда ажратади ва ушбу жойлар учун алоҳида танлов ўтказади.
Миграция ҳисобида туришни қандай расмийлаштириш лозим:
• Агар ётоқхонада турсангиз - ётоқхона коменданти ёки Ўқув муассасангизнинг хорижий талабалар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилинг.
• Агар ижарага олинган хонадонда истиқомат қилсангиз, уй-жой эгаси ёки ижарага берувчисига мурожаат қилинг ва Россия ИИВ туман даражасидаги ҳудудий органи миграция масалалари бўйича бўлинмасида миграция ҳисобида туришни расмийлаштиринг.
Сиртқи ва кундузги таълим шаклида таълим олаётган хорижий талабалар миграция ҳисобининг муддати, таълим муассасасининг илтимосига биноан таълимнинг даврига мос равишда мунтазам чўзиб борилади.
МУҲИМ! Миграция ҳисобига қўйилишни ҳар сафар Россияга кириб келишда ва Россияда амалда истиқомат қилиш манзилининг ўзгаришида расмийлаштириш зарур.
Агар сизга Россия ҳудудида бўлиш учун виза керак бўлса:
Визани чўзиш - бу сизнинг Россия ҳудудида қонуний истиқомат қилиш муддатингизни 1 йилгача муддатга чўзиш имкониятидир. Иш ва ўқиш учун бир марталик ва кўп марталик визаларни чўзиш мумкин. Визани чўзиш учун сиздан ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлаш ва амалдаги виза муддати тугашидан камида 20 календар кун олдин Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига шахсан топшириш талаб этилади.
Миграция ҳисоби янги виза олгандан сўнг хорижий фуқаронинг истиқомат қилиш (яшаш) жойи бўйича кўп марталик визанинг амал қилиш муддатига чўзилади. Миграциҳа ҳисобини чўзиш учун ҳужжатлар янги виза олинганидан сўнг кейинги иш кунида топширилиши лопзим.
Агар сизга Россия ҳудудида истиқомат қилиш учун виза талаб қилинмаса, миграция ҳисоби Россияга кириш санасидан бошлаб 1 йилгача чўзилиши мумкин. Миграция ҳисобини чўзиш учун сиздан тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва келиш тўғрисидаги бирламчи хабарнома муддати тугашидан камида 20 календар куни олдин топшириш талаб қилинади. Агар ётоқхонада турсангиз, ётоқхона камендантига мурожаат қилинг. Агар ижарага олинган хонадонда истиқомат қилсангиз, уй-жой эгаси ёки ижарага берувчисига мурожаат қилинг - миграция ҳисобини чўзиш Россия ИИВ туман даражасидаги ҳудудий органи миграция масалалари бўйича бўлинмасида амалга оширилади.
МУҲИМ! Миграция ҳисобини чўзиш билан биргаликда миграция картаси ҳам чўзилиши керак. Сиздан ҳужжатларингизнинг муддатларини текшириб боришни ва тақдим қилиш учун ҳужжатлар тўпламини олдиндан тайёрлашни сўраймиз.
Ишга жойлашув:
Хорижий фуқаролар агар улар ўн саккиз ёшга тўлган бўлсалар, ишга рухсатномалари ёки патенти бўлса, меҳнат фаолиятини олиб боришга ҳақлидирлар.
Бироқ, мазкур тартиб хорижий талабаларга тадбиқ этилмайди:
• таътил давомида ишларни бажараётган (хизмат кўрсатаётган);