Россия Федерацияси қонунчилигини бузиш учун жавобгарлик
Миграция қонунчилигини бузиш
Екстремизм ва терроризм учун жавобгарлик
Миграция қонунчилигини бузиш
Миграция соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун хорижий фуқароларга қаттиқ жавобгарлик белгиланган. Сиз Россия қонунчилигига қатъиян амал қилишингиз ва ҳар қандай қонунбузарликнинг олдини олишингиз лозим!
Россия кириш учун таъқиқ
Сизни РФга киритмасликлари мумкин, агар: тиббий суғурта полиси бўлмаса ёки ёпилмаган судланганлик бўлса, ёки Россияда тўланмаган қарзлар, солиқлар ёки жарималар бўлса.
РФга кириш 3 йилга таъқиқланади, агар Сиз:
• 180 суткалик вақт давомида, Россияда, ишлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлкаштирмасдан 90 суткадан ортиқ вақт давомида истиқомат қилган бўлсангиз;
• 2 ёки ундан кўп марта ҳар қандай турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган бўлсангиз, ва 3 йил давомида улар учун жарима солинган бўлсангиз;
• РФ ҳудудида истиқомат қилишнинг қонуний муддатини 30 суткадан ортиқ вақт давомида оширган бўлсангиз.
РФга кириш 5 йилга таъқиқланади, агар Сиз:
• 1 йил давомида миграция режимини 2 ва ундан кўп маротаба бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсангиз;
РФда 180 дан 270 суткагача ноқонуний истиқомат қилган бўлсангиз РФдан чиқарилиш вақтидан бошлаб.
РФга кириш 10 йилга таъқиқланади, агар Сиз:
• РФда 270 суткадан ортиқ вақт давомида ноқонуний истиқомат қилган бўлсангиз.
Миграция ҳисобига қўйиш ёки ишга жойлашиш вақтида воситачиларга мурожаат қилган бўлсангиз ва Сизга сохта ҳужжатлар расмийлаштиришган бўлишса, Сиз РФга кириш учун таъқиқ остига тушишингиз мумкин!
Миграция линияси бўйича сизга таъқиқ қўйилганлигини Россия авиакомпанияларининг ваколатхоналарида, ёхуд Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ саҳифасида билиб олишингиз мумкин (56.мвд.рф).
Агар Сизни давлат ҳисобидан депортация қилишган ёки чиқариб юборишган бўлишса, Сиз мазкур харажатларни қоплаб беришингиз лозим бўлади, акс ҳолда кириш учун таъқиқ муддати тугандан сўнг ҳам сизни давлатга киритишмайди.
Кириш тақиқини кўтаринг
Россияга кириш учун таъқиқ қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
• Сиз қонун билан белгиланган муддатларда Россиядан касаллигингиз, бемор қариндошингизга ғамхўрлик қилганингиз ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар туфайли чиқиб кета олмаганингизни исботлаб берсангиз;
• агар оилангиз аъзолари - РФ фуқаролари (ер/хотини, болалари) бўлишса;
• миграция амнистияси - амнистия ўтказиш шартлари ва муддатлари РФ ва келиб чиқиш давлати ўртасидаги келишувлар билан белгиланади;
• қарор хатолик туфайли чиқарилган бўлса;
• киришга таъқиқ муддатининг тугаши;
• киришга таъқиқ сабабининг бартараф этилиши.
Россия Федерациясига киришга таъқиқ бўйича қарорни, у чиқарилган органга, унинг ҳудудий тегишлилигини назарда тутганб ҳолда, мурожаат қилган ҳолда бекор қилиш мумкин.
Киришга таъқиқни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани электрон кўринишда, Россия ИИВ саҳифасидаги шаклдан фойдаланган ҳолда (мвд.рф/геquest_main) жўнатиш, ёки Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига ёхуд Россияга киришга таъқиқ ўрнатган бошқа полиция бўлинмасига йўналтириш мумкин. Аризага киришга таъқиқни бекор қилиш учун асосни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш зарур: РФ фуқароси бўлган болаларининг туғилиш гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси, касаллик тўғрисида ариза ва бошқалар.
РФга киришга таъқиқ бўйича қарорни қайта кўриб чиқишни рад қилиниши устидан, киришга таъқиқ ўрнатган Миграция масалалари бўйича бошқарма жойлашган манзил бўйича судга мурожаат қилиш мумкин. Даъво аризасини шахсан ёки қонуний вакил, ёхуд адвокат орқали йўналтириш мумкин.
Маъмурий жавобгарлик
Сиздан 5000-7000 рубл миқдоридаги жаримани ундиришлари ва Россиядан чиқариб юборишлари мумкин, агар сиз:
• регистрацияни расмийлаштирмаган бўлсангиз (миграция ҳисобига қўйилиш тўғрисидаги хабарнома);
• полиция томонидан ушланиш пайтида зарур ҳужжатларнинг йўқлиги;
Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазони суд аниқлайди. Суд мажлисида ҳимоячи хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Сизнинг талабингизга асосан Сизни таржимон билан таъминлашлари зарур. Суд қарори Сизга тушунарли тилда тақдим этилиши лозим. Сиз ёзма қарорни олганингиздан сўнг 10 кун ичида суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Россиядан чиқариб юборилиш хорижий фуқаро ҳисобидан, мустақил чиқиб кетиш йўли билан, РФ ИИВ Оренбург вилояти бўйича ММБни хабардор қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар сизда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, ёки регистрация бўлмаса, ёки Сиз такроран ҳуқуқбузарликни амалга оширган бўлсангиз, суд сизни ХФВСМга (хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази) жойлаштириш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Агар Сизни ХФВСМга жойлаштиришса - ўз ҳужжатларингизнинг мумкин қадар тезроқ тикланиши учун ҳамкорлик қилинг: хорижий фуқаронинг шахси ва фуқаролигини аниқлаш мумкин бўлмаганда ХФВСМда сақланиш 2 йилгача чўзилиши мумкин. Албатта, давлатингизнинг элчихонаси ёки консуллиги билан боғланинг.
Россия ИИВ Бўлинмаси Беляевский тумани бўйича ХФВСМ манзили: Беляевский тумани, Алабайтал қишлоғи, Камчатка кўчаси, 5-уй. Телефон: 8 (3532) 79-50-31, 79-50-32.
ХФВСМга жойланиш ҳолатида Сизга Жамоат кузатув кенгаши (ЖКК) ёрдам кўрсатиши мумкин. ЖКК манзили: Оренбург ш., Краснознаменная кўчаси, 5-уй. ЖКК аъзолари хорижий фуқароларни сақлаш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга, шунингдек, бепул ҳуқиқий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Жиноий жавобгарлик
Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ва уларни тайёрлаш учун хорижий фуқаролар жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатни сохталаштириш 2 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш билан жазоланади. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш 80 минг рублгача жарима ёки 6 ойгача хибсга олиш билан жазоланиши мумкин.
РФ чегарасининг, ўзининг муносабатида киришга таъқиқнинг чиқарилганлигидан хабардор хорижий фуқаро томонидан кесиб ўтилиши 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 300 минг рублгача жарима билан жазоланади.
Екстремизм ва терроризм учун жавобгарлик
Россия Федерациясида экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Экстремистик кўринишидаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик:
• нацизм атрибут ёки белгиларини, ёки экстремистик ташкилотларнинг атрибут ёки белгиларини, ёки Россия қонунлари билан тарғибот ёки очиқдан-очиқ намойиш қилиш таъқиқланган атрибут ёки белгиларни тарғибот, ёки очиқдан-очиқ намойиш қилиш (жарима, ёки 15 суткагача хибсга олиш);
• нафрат ёки адоватни қўзғатиш, ва шу билан инсон қадр-қимматини поймол қилиш (жарима, ёки 15 суткагача хибсга олиш);
• экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатиш (жарима, ёки 15 суткагача хибсга олиш).
Террористик хусусиятдаги жиноятларни содир этиш учун жиноий жавобгарлик:
• террористик актни содир этиш (10 йилдан 20 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш);
• террористик фаолиятга ёрдам бериш (1 миллион рублгача жарима билан 8 йилдан 20 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш);
• террористик фаолиятни амалга оширишга очиқдан-очиқ даъват қилиш ёки терроризмни очиқдан-очиқ оқлаш (1 миллион рублгача жарима ёки 2 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш);
• шахсларни гаровга олиш (5 йилдан 20 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш);
• террористик акт тўғрисида олдиндан ёлғон хабар бериш (2 миллион рублгача жарима ёки 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш);
• ноқонуний қуролланган гуруҳ ташкил қилиш ёки унда иштирок этиш (8 йилдан 20 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш).
Экстремистик хусусиятдаги жиноятларни содир этиш учун жиноий жавобгарлик:
• эктремистик фаолиятни амалга оширишга очиқдан-очиқ даъват қилиш (5 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш);
• нафрат ёки адоватни қўзғатиш, ва шу билан инсон қадр-қимматини поймол қилиш (6 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш);
• экстремиситк жамоатни ташкил қилиш (12 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш);
• экстремистик ташкилот фаолиятини ташкил қилиш (10 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш);
• экстремиситк фаолиятни молиялаштириш (10 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш).
Агар Сизга кимдир радикал ислом тўғрисидаги суҳбатлар билан мурожаат қилса, диннинг ноанъанавий оқимлари тўғрисидаги журнал ва китобларни ўқишни ёки учрашувларда иштирок этишни таклиф қилса, ёки сиз тайёргарлик кўрилаётган террористик акт ёки жиноят тўғрисида хабардор бўлиб қолсангиз, зудлик билан бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) федерал телефони орқали 8-800-224-22-22 (қўнғироқ Россия ҳудудида бепул) ёки Оренбург вилояти бўйича ФХХ бошқармасига.
Муҳим алоқалар
Россия ИИВ Оренбург вилояти бўйича бошқармаси:
Оренбург ш., Комсомолская кўчаси, 49-уй
душанба-жума 9:00 дан 18:00 гача, тушликка танаффус 13:00 дан 14:00 гача