АНО «Содружество народов Евразии»

Департамент молодежной политики Оренбургской области

Меҳнат ҳуқуқлари

Муҳожирлар учун Россияда ишлаш

Халқаро талабалар учун иш ўринлари

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Меҳнат шартномаси

Агар Сиз Россияга даромад олиш учун келган бўлсангиз, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни билишингиз муҳим. Бу Сизга муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Меҳнат шартномасини ишлаш учун патентни олгандан сўнг 2 ой давомида тузиш лозим. Акс ҳолда патент бекор қилинади. Меҳнат шартномаси иккала томондан икки нусхада: ходим ва иш берувчи учун, имзоланиши лозим.

Унда кўрсатиб ўтилади:

• ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари;

• иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, номи ва ҳуқуқий манзили;

• ходимнинг ихтиёрий тиббий суғуртаси полиси маълумотлари;

• ходимнинг мансаби ва меҳнат вазифалари;

• иш жойи - ташкилотнинг амалдаги манзили;

• ишни бошлаш санаси, меҳнат келишувининг амал қилиш муддати;

• меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, иш ҳақи миқдори, оклад, қўшимчалар.

Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Иш берувчининг мажбуриятлари:

• меҳнат шартномасининг бир нусхаси иш берувчида сақланадиган нусхадаги имзо остида ходимга берилиши керак;

• Иш ҳақини кечиктириш ва чегирмаларсиз тўлаб бериш. Тўлиқ бандликда бўлган ходимнинг иш ҳақи миқдори ИҲММдан (иш ҳақининг минимал миқдори) кам бўлмаслиги лозим. 2022 йилда ИҲММ миқдори 13 890 рублга тенг;

• иш жойини меҳнат хавфсизлиги меъёрларига мос бўлишини таъминлаш;

• Сиз турар жой билан таъминланишингиз ҳолатида - ишлаш учун патент амал қилиш муддатига РФ вилоятида вақтинча истиқомат қилиш муддатини чўздириш;

• ташкилотда қабул қилинган махсус қоида ва тартиб ҳақида Сизни огоҳлантириш; Иш кунининг давомийлиги 8 соатдан, иш ҳафтаси эса - 40 соатдан ошмаслиги лозим. Ҳисобот даври учун нормага мувофиқ иш вақтларининг йиғма ҳисобини тузиш мумкин. Иш вақтидан ташқари иш учун иш ҳақининг ошиши белгиланади;

1.15 туман коеффициенти ходимнингиш ҳақи бўйича ҳисобланади.

Сизнинг мажбуриятларингиз:

• меҳнат шартномаси шартларини виждонан бажариш. Агар ходим ўз меҳнат вазифаларини бажармаса, иш берувчи ёзма огоҳлантириш, ҳайфсан бериши ёки ишдан бўшатиши мумкин. Меҳнат вазифаларини бажармаслик учун жарималар ноқонуний!

• ишдан бўшаш ҳақида иш берувчини 14 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиш;

• меҳнат режими ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

• иш берувчининг мулки ва жиҳозларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

• одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган вазиятлар ҳақида иш берувчини хабардор қилиш;

• меҳнат, тиббий дафтарчалари, ихтиёрий тиббий суғурта полисини расмийлаштирилишида фаол иштирок этиш.

Сизнинг ҳуқуқларингиз:

• ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган ишларни бажаришдан бош тортиш;

3 кунлик муддат ичига Сизга меҳнат шартномасининг нусхасини, ҳисоб-китоб варақлари, иш ҳақи тўловининг муддатлари ва ҳажми тўғрисидаги бошқа маълумотномаларни тақдим қилинишини талаб қилиш;

• Давлат меҳнат инспексияси, Прокуратура ва судга ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун мурожаат қилиш;

• Сизга иш ҳақи тўланмаганидан ёки Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан 1 йил муддат ичида судга мурожаат қилиш;

• судга ўз вақтида мурожаат қилиш. Ходим ўз ҳуқуқлари бузилганини билганидан сўнг 3 ойлик муддат ичида, ишдан бўшатиш борасидаги низолар бўйича эса 1 ойлик муддат ичида судга мурожаат қилиш;

• иш берувчи томонидан иш ҳақини 2 ойдан ортиқ муддатга кечиктириш ҳолатида Оренбург вилояти Тергов қўмитаси органларига ариза бериш;

• меҳнат шартномаси орқали ишлаётган ҳар бир ходим ҳар йиллик пули тўланадиган таътилга (28 иш кунидан кам эмас), касаллик варақаси очишга ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталанишга ҳақли.

Агар Сизнинг иш ҳақингизни кечиктиришса, қуйидагиларни тавсия қиламиз:

15 кундан ортиқ муддатга иш ҳақингизни кечиктиришса, Сиз иш ҳақингизнинг кечиктирилиши туфайли ишни тўхтатишингиз ҳақида иш берувчига ёзма ариза беришга ҳақлисиз.

• Иш берувчига иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш ҳақидаги эътироз билан мурожаат қилинг. Эътироз жамоавий тарзда бўлиши мумкин. Эътироз кўриб чиқилиши вақтида Сизни ишдан бўшатишга ҳақли эмас. Ариза бериш вақтида Сизда у олингани тўғрисида имзо ёки қабул қилиниш санаси кўрсатилган иш берувчининг муҳри бўлган нусхаси сақланиши лозим.

• Агар иш берувчи эътирозга жавоб бермаса, прокуратура ёки судга шикоят билан мурожаат қилиш лозим. Прокуратура, ҳуқуқлари бузилган ходимлар манфаатида ўзи ҳам иш берувчининг текширишини ўтказиши, шунингдек, уни маъмурий жавобгарликка тортиши мумкин. Жамоавий мурожаатлар самаралироқдир.

•Иш берувчини қарзини қоплашга Давлат меҳнат инспексияси мажбур қилиши мумкин. Бунинг учун инспексияга меҳнат муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, иш ҳақининг тўланмаганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Сабаблари кўрсатилмаган ҳолда ишдан четлаштириш таъқиқланади. Ишдан бўшатиш ҳолатида ходимга ишдан бўшатиш ҳақида буйруқни тақдим этишлари ва ишдан бўшатиш ҳақида ёзув киритилган меҳнат дафтарчаси қайтарилиши лозим. Иш берувчи ходим ишлаган вақт учун иш ҳақини тўлашга мажбур, ҳаттоки улар ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса ҳам.

Ўз раҳбарингиз устидан шикоятни Сиз ишлаётган ташкилотнинг раҳбарига йўналтиришингиз мумкин. Агар бу ёрдам бермаса, Давлат меҳнат инспексиясига мурожаат қилиш мумкин. У ерда маслаҳат ва муаммони ҳал қилиш учун ёрдам олиш мумкин.

Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда ходимлар давлат божи ва суд харажатларини тўлашдан озод қилинишади. 50 минг рублдан кам қарзларни ундириш бўйича ишларни тинчлик судялари, агар қарз кўпроқ бўлса - умумий юриздикция судлари томонидан кўриб чиқилади.

Фойдали маслаҳатлар

Халқаро талабалар учун иш ўринлари

Кундузги шаклда таълим олаётган хорижий талабалар ўқишдан холи вақтда, патент ва рухсатномаларсиз ишлашлари мумкин. Иш берувчи билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузиш учун улардан фақатгина улар мазкур минтақада таълим олишларини тасдиқловчи, давлат аккредитациясига эга олий ўқув юрти ёки колледждан маълуммотномани тақдим этишлари лозим.

Муҳожирлар учун маслаҳатлар

• Россия Федерациясининг чегарасини расман кесиб ўта туриб, миграция картасида келиш мақсадида - ИШни кўрсатинг.

Қонуний ишланг: ишлаш учун патент олинг, иш берувчи билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузинг: иш берувчи Сиз билан шартнома тузишга ва Сизга унинг нусхасини беришга МАЖБУР. Иш берувчи, шунингдек, унда шартнома бўйича 5 кундан ортиқ вақт давомида ишлаётган ҳар бир ходимга меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришга мажбур.

Воситачиларга мурожаат қилманг: улар Сизга сохта ҳужжатларни расмийлаштириши ва Сиздан бепул ишчи кучи сифатида фойдаланиши мумкин.

Иш ҳақининг миқдори ва уни тўлаш шартларини аниқ келишиб олинг: Сизга қайси иш учун ва айнан қанча тўлашларини билишингиз шарт. Иш ҳақи мидқори меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Сиз пулни Сизга очилган махсус банк картасига, ёхуд шахсан бухгалтерияга ташриф буюрган ҳолда, имзо қўйиб, ҳисоб-китоб варағи орқали олишингиз мумкин. Ҳар қандай пул муносабатлари ҳужжат билан тасдиқланиши лозим..

Имзолаётган ҳар бир нарсани диққат билан ўқинг, Сизга нусхасини беришларини талаб қилинг. Агар Сиз уларнинг мазмуни ва шартлари билан рози бўлмасангиз, шартномалар, хабарномалар ва бошқа ҳужжатларни имзоламасликка ҳақлисиз.

Ўз ҳужжатларингизни сақлаш учун иш берувчига берманг: Сиздан бошқа ҳеч ким паспортингиз, ишлаш учун патент, суғурта, меҳнат шартномасининг нусхаси ва бошқа ҳужжатларни сақлаб туриши, шунингдек, Сизнинг ҳаракатланиш эркинлигингизни чеклаши, телефонингизни олиб қўйиши ва бошқаларга ҳақли эмас. Паспортни олиб қўйиш ва эркинликни чеклаш - жиддий жиноят: бундай ҳолда полицияга мурожаат қилиш лозим!.

Тўғри келадиган ишни топиш учун газета ва интернетдаги бўш иш ўринлар тўғрисидаги эълонлардан фойдаланиш, Меҳнат ва бандлик марказига мурожаат қилиш мумкин. Фойдали ахборот манбаси: Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот сақловчи Оренбург вилояти аҳолиси бандлиги хизмати интерактив портали: szn.orb.ru/vacancy.

Муҳим алоқалар

Оренбург вилояти Меҳнат ва аҳоли бандлиги вазирлиги:

Россия Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармаси:

Россия ИИВ Оренбург вилояти бўйича бошқармаси:

Россия ИИВ ФДУК "Паспорт-виза хизмати" Оренбург вилояти бўйича филиали:

Оренбург ш. Давлат меҳнат инспексияси:

Оренбург вилояти Прокуратураси:

Навбатчи прокурор: