Тиббий ёрдам

ИТС, МТС

Тиббий ёрдам олинг

Тез тиббий ёрдамни олиш учун мобил телефон орқали 103 ёки 112 га қўнғироқ қилинг.

Ҳаёт ва соғлиғингиз учун хавф бўлган ҳолларда Сизга БЕПУЛ тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт, ҳаттоки сизда тиббий полис ва ҳужжатлар бўлмаса ҳам!

Хорижий фуқаролар тиббий суғурта полисига эга бўлишга мажбур, акс ҳолда Сизга жарима солишлари ёки ҳаттоки Россиядан депорт қилишлари мумкин!

Тиббий полис икки хил бўлиши мумкин:

ИТС (ихтиёрий тиббий суғурта);

МТС (мажбурий тиббий суғурта меҳнат шартномаси билан ишлаётганларга бепул расмийлаштирилади).

ИТС

ИТС полиси суғурта компаниялари идораларида ёки "Почта России" бўлимларида расмийлаштирилади ва қуйидаги ҳуқуқни беради:

• поликлиника, касалхонада тезкор тиббий ёрдам;

• тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам;

• ИТС шартномасида назарда тутилган бошқа хизматлар.

ИТС полисининг нархи унда кўрсатилган тиббий хизматлар ва амал қилиш муддатига боғлиқ. Энг арзон ИТС полиси, одатда, давлат поликлиника ва касалхоналарида тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам хизматлари нархини қоплайди.

Полисни харид қилишда суғурта компанияси таклиф қилаётган хизматлар рўйхатини диққат билан ўрганиб чиқинг ва сизни қизиқтирувчи саволларни беринг - қайси хизматларни олиб биласиз, қайси тиббий муассасаларда уларни олиб биласиз, хизматни неча марта олиб биласиз, муаммо юзага келиш вақтида компания билан қандай боғланиш мумкин ва ҳ.к. Масалан, стоматологик ёрдам фақатгина у суғурталаш дастурида кўрсатилган бўлсагина қоплаб берилиши мумкин. Мазкур саволларни дарҳол, харид вақтида аниқлаштириб олиш лозим. Бу сизга тиббий муассасага мурожаат вақтида тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Болалар-хорижий фуқаролар учун ИТС полиси, одатда, катталарнинг тиббий суғуртасидан кўра қимматроқ туради. Айниқса, чақалоқ ва янги туғилган болалар учун қиммат ИТС полислари назарда тутилган. ИТС полисини, шунингдек, мактабга қабул вақтида ҳам сўрашлари мумкин.

МУҲИМ! болаларга тез тиббий ёрдам ҳар қандай вазиятда ҳам бепул кўрсатилади!

Агар аёл ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида режалаштирилган тиббий ёрдамни олишни хоҳласа, у ИТСни расмийлаштириш вақтида буни айтиши керак, чунки бунда махсус суғурталаш дастури талаб қилинади.

ИТС полисини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:

• паспорт ва паспортнинг нотариал тасдиқланган таржимаси;

• миграция картаси ва унинг нусхаси;

• миграция ҳисобига қўйиш ҳақида хабарнома (регистрация) ва унинг нусхаси.

Агар Сиз ИТС полисини иш берувчи орқали расмийлаштирсангиз, қўшимча равишда Сизга корхона раҳбаридан имзо қўйиш ҳуқуқи билан ишончнома керак бўласи.

Эсда тутинг, ИТС полиси, иш учун ҳужжатлар каби, у берилган ҳудудда амал қилади.

МТС

Сиз МТСни қуйидаги ҳолларда расмийлаштира оласиз:

• ЕОИИга (Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон) кирувчи давлат фуқароси ва меҳнат шартномаси бўйича ишлайсиз.

Ёки эгасиз:

• вақтинчалик бошпана бериш тўғрисида гувоҳнома;

• қочоқ гувоҳномаси.

МТС полисини расмийлаштириш учун тиббий суғурта ташкилотини танлаш лозим - буни яшаш жойидаги поликлиникада амалга ошириш мумкин.

МТС полисини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:

• паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

• Шахсий ҳисоб рақами суғурта рақами (ШҲРСР);

• Меҳнат шартномаси;

• миграция картаси;

• келиш тўғрисидаги хабарноманинг (регистрация) қирқиладиган қисми ёки истиқомат жойи ва муддати кўрсатилган нусхаси.

Россияда меҳнат қилаётган ЕОИИ фуқароларига МТС полиси қоғоз кўринишида берилади ва у календар йили охиригача, аммо меҳнат шартномаси муддатидан узоқ эмас, амал қилиш муддатига эга.

Ўз меҳнат шартномасига эга бўлмаган ЕОИИ фуқароларининг оила аъзолари, МТСни олишга ҳақли эмас ва ўзлари учун ИТСни расмийлаштиришлари лозим.

Сизга МТС ёки ИТС полисини берган суғурта ташкилотининг номи ва телефон рақамини, албатта, сақлаб қўйинг: агар Сиз полисингизни йўқотиб қўйсангиз, суғурта ташкилотига мурожаат қилиб уни тиклашингиз, ёки агар тез тиббий ёрдам талаб қилинса, унинг расмийлаштирилганлигини тасдиқлашингиз мумкин.

Суғурта полисни йўқотиб қўйиш хавфи борлиги учун нусхасини олиб қўйиш фойдали.

Муҳим алоқалар

Оренбург вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Росздравнадзорнинг ҳудудий органи:

Оренбург вилояти гигена ва эпидемиология маркази:

Оренбург вилояти мажбурий тиббий суғурта ҳудудий фонди:

ОИТС ва юқумли касалликлар билан кураш ва профилактика қилиш бўйича Оренбург вилоят маркази: