Россияга кириш

Миграция ҳисоби

Ишлаш учун патент

Россияга кириш

РФга кириш ҳуқуқи:

Чет эл фуқаролари учун Россияга кириш визали режим амал қилади.

Истиcнолар:
• қуйидаги давлатлар фуқароларига виза керак эмас: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон.
• Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари Россия Федерациясига ўз мамлакатларининг ички паспортлари билан киришлари мумкин.

2025 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаросининг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддати 1 календар йилида 90 кунни ташкил қилади.

Қуйидаги ҳоллар мамлакатда 90 кундан ортиқ қолиш қонуний асос бўлиши мумкин:

• Беларусь Республикаси фуқаролари;
• меҳнат патентига эга бўлган чет эл фуқаролари;
• меҳнат шартномасига эга бўлган чет эл фуқаролари (одатда, ЕОИИ га аъзо давлатлар фуқаролари);
• 1 йилгача бўлиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари (одатда, Россия фуқаролигига эга қариндошлари ёки яшаш рухсатномаси (ВНЖ) бўлганлар);
• вақтинча яшаш рухсатномага (РВП) эга бўлган чет эл фуқаролари;
• таълим олиш мақсадида, вақтинча яшаш рухсатнома (РВПО) эга бўлган чет эл фуқаролари;
• яшаш рухсатномаси (ВНЖ) бўлган чет эл фуқаролари;
• РВП берилиши учун ариза топшириб, муражаат қилган чет эл фуқаролари;
• РВПО берилиши учун ариза топшириб, муражаат қилган чет эл фуқаролари;
• ВНЖ берилиши учун ариза топшириб, муражаат қилган чет эл фуқаролари.

Россия ҳудудига кириш билан, сиз автоматик равишда қуйидаги шартларни РФ бўлишликда бажарилишига рози бўласиз:

• Россия Федерациянинг атроф-муҳит, табиий ресурслар, моддий ва маданий бойликларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

• Россия Федерациясининг ҳудудий ва этномаданий ҳаёт тарзининг хилма-хиллигини ҳурмат қилиш;

• Россия Федерация фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини, Россия Федерацияси жамоат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига халал бермаслик;

• Россия Федерациясининг ташқи ва ички давлат сиёсатига аралашмаслик, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, ўзгартириш ёки бекор қилишни рағбатлантиришга қаратилган ҳаракатлар қилмаслик;

• анъанавий Россия маънавий ва ахлоқий қадриятларини, шу жумладан никоҳ ҳақидаги ғояларни еркак ва аёл, оила, оналик, оталик ва болалик иттифоқи сифатида ҳурмат қилиш ва халқнинг Ватанни ҳимоя қилишдаги қаҳрамонликлари ва унинг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақидаги тарихий ҳақиқат талабларига риоя қилиш;

• юқорида тавсифланган Россияда қолишнинг барча шартларини бузадиган фаолиятни молиялаштиришдан ёки бошқа йўл билан осонлаштиришдан сақланиш.

Россияга келинганидан сўнг бажарилиши керак бўлган бир қатор қадамлар:

  1. Миграция картасини тўлдириш (кириш кунида).
  2. Миграция рўйхатига кўйилганлиги  тўғрисида хабарнома олиш (рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш) (кириш мамлакатига қараб 7-15 кун ичида);
  3. Патент расмийлаштириш (кириб келганидан сунг30 кун ичида). Бунинг учун, жумладан, керак:
  • Мажбурий давлат дактилоскопия рўйхатига олиш ва суратга тушуш тартибидан ўтиш (30 кун ичида);
  • Хавфли касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисида тиббий кўрикдан ўтиш (30 кун ичида);
  • Патентни 1–12 ой муддатгача тўловни амалга ошириш.
  1. Меҳнат шартномасини тузиш ва бу ҳақда Россия ИИВга хабарнома бериш (патент олингандан кейин икки ой ичида).
  2. Ушбу жараёнлардан ўтганликдан сунг, талаб қилинган муддат давомида рўйхатга олишни узайтириш (миграция руйхати) ва патент, шунингдек, йиллик тиббий кўрикдан ўтиш.

Миграция ҳисобига қўйиш муддатлари:

• Белорус ва Украина фуқаролари учун - 90 кунгача;;

Миграция ҳисоби

• ЕОИИга кирувчи давларлар (Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) - 30 кун;;

• Тожикистон фуқаролари учун - 15 кун;;

• қолганлар (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари) - 7 кун..

МУҲИМ! Сиз қайси мунтақада яшаш ва ишлашни режалаштираётган бўлсангиз, ўша минтақада миграция ҳисобида туринг. Буни амалда истиқомат қилиш манзили бўйича қилиш керак, акс ҳолда Сизни жавобгарликка тортишлари ва жарима солишлари мумкин!

Миграция ҳисобига қўйишни қабул қилувчи томон амалга оширади - Сизни ўз манзилгоҳи бўйича жисмоний шахс ёки Сиз ишлашни режалаштираётган ташкилот, яъни Сизга уй-жойни таъминлаётган шахс рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Миграциҳа ҳисоби учун зарур ҳужжатлар:

• паспортнинг ўзида ахборот сақловчи ва чегарани кесиб ўтиш бўйича белгилари бор ҳамма саҳифалари;

• миграция картаси нусхаси (Белорусия фуқароларидан ташқари);

• ихтиёрий тиббий суғурта полиси;

• уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси (масалан, эгалик, ижара ҳуқуқи ҳужжати).

Истиқомат манзили бўйича миграция ҳисобига қўйиш учун мурожаат қилиш лозим:

• Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органлари миграция масалалари бўйича бўлинмасига;

• давлат хизматларини кўрсатиш бўйича кўпфункцияли марказларга;

• Россия Почтаси бўлимларига.

Миграция ҳисобига қўйиш учун зарур:

• Сизнинг истиқомат манзилига келганингиз ҳақида бланк-хабарномани тўлдириш ва уни Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқармасига йўналтириш;

• етиб келиш хабарномасининг ҳужжатни олинганлиги ҳақидаги белги қўйилган узиладиган бланкини олиш ва ўзингизда сақлаш.

МУҲИМ! Воситачиларга мурожаат қилманг! Сизга сохта регистрацияни расмийлаштиришлари мумкин. Кириш ва истиқомат режими қоидаларини бузилиши учун - Россиядан чиқариб юбориш ва 5 йил муддатида киришга таъқиқ қўйиш билан 2 мингдан 5 минггача жарима солишлари мумкин.

Миграция картасини тўлдириш.

Миграция картаси чегарадан ўтишда тўлдирилади. Бу ҳужжат, чет эл фуқаросини Россия худудида бўлиш ҳуқуқини тасдиқлайди. МУХИМ! Миграция картасида кириш мақсади кўрсатилиши керак: "Иш", "Шахсий", "Таълим" ва ҳ.к.

Миграция карта шакли бепул тарзда берилади ва паспорт назоратидан ўтишдан олдин тўлдирилиши керак. Шакл чегарачилар, шунингдек, парвоз экипажи, поезд проводник ёки автобус ҳайдовчиси томонидан берилиши мумкин.

• Агар миграцион карта бузилган (йиртилган, ифлосланган) ёки йўқолган бўлса, бу ҳақда Россия ИИВ лигининг яқиндаги бўлинмаларига уч иш куни ичида хабар бериш ва тегишли ариза ёзиш керак. Уч иш куни ичида дубликат берилади.

• Муҳим! Дубликат бепул берилади. Россия ҳудудида миграцион карталар сотилмайди!

• Қалбаки (сотиб олинган) миграцион карта расмий базалардан текширувдан ўтмайди. Қалбаки миграцион картани тақдим қилиш маъмурий жарима 2 мингдан 5 минг рублгача миқдорида ва Россия худудидан чиқариб юбориш билан жазоланади!

• Миграцион карталарда Россияга келиш мақсади кўрсатилади.

• Агар кириш мақсадини «Шахсий»дан «Иш»га ўзгартириш керак бўлса, патент расмийлаштириш учун ариза бериш зарур (жаримасиз фақат Россияга келгандан кейинги 30 кун мобайнида амалга оширилиши мумкин). Патент олингандан сўнг, Россия ИИВ базасида келиш мақсади автоматик равишда ўзгартилади.

ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон) учун келиш мақсадини ўзгартириш учун меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиш зарур, иш берувчи эса Россия ИИВга хабар бериши керак.

Миграцион рўйхатга олиш (рўйхатдан ўтиш) ҳақида хабарнома олиш.

Миграцион рўйхатга олиш – бу миграция хизматларига яшаш, бўлиш жойи ва мамлакат ичидаги ҳаракатлар ҳақида хабар беришдир.

Миграцион рўйхатга олиш муддати:

• Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун – Россияга келган кундан бошлаб 15 кун давомида.

• Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон фуқаролари учун – Россияга келган кундан бошлаб 30 кун давомида.

• Бошқа мамлакатлар фуқаролари учун – 7 кун давомида.

Миграцион рўйхатга олишни қабул қилувчи томон амалга оширади (яъни сиз келган шахс ёки ташкилот томонидан).

Агар меҳмонхона ёки хостелда тўхтасангиз, ходимлар сизни ўзлари миграцион рўйхатга қўйишади. Шунингдек, яшаш жойини иш берувчингиз таъминласа хам, худди шундай бўлади. Агар ўзингиз уйни ижарага олиб яшасангиз, миграцион рўйхатга қўйишни квартира эгаси амалга оширади.

Биринчи миграцион рўйхатга олиш чегарадан ўтган кундан бошлаб 90 кунгача амалга оширилади ва Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини бермайди. 90 кундан кейин чет эл фуқароси, мамлакатдан 3 ойга чиқиб кетиши ёки рўйхатдан ўтишни асосли ҳолларда узайтириши керак.

Қуйидаги ҳолларда миграцион рўйхатга мустақил равишда туришингиз мумкин:

Қабул қилувчи томон хабарнома беришга имкони йўқлигини тасдиқланган холларда, ҳужжатлар орқали тасдиқлаш имкони бўлса;

Чет эл фуқарода Россия Федерацияси ҳудудида шахсий турар жойга эгалик ҳуқуқи бўлса;

агар чет эл фуқаросига берилган яшаш майдони мулк ҳуқуқи билан чет элда доимий яшовчи Россия Федерацияси фуқаросига, чет эл фуқаросига, чет эл юридик шахсига ёки Россиядан ташқарида жойлашган бошқа хорижий ташкилотга тегишли бўлса;

Россия Федерациясида доимий яшайдиган чет эл фуқаро қабул қилувчи томоннинг ёзма розилиги билан ўзининг яшаш жойи ҳақида хабар бериши мумкин.

Миграцион рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар:

• чет эл фуқаронинг паспортидаги барча варақларининг нусхаси ва чегарадан ўтиш белгиcини ўз ичига олган саҳифалари;

• миграцион карта нусхаси (Беларусь фуқароларидан ташқари);

• турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (масалан, мулк ҳуқуқи ҳужжати, турар жойдан беғараз фойдаланиш шартномаси, ижара, ўзаро ижаралаш шартномаси).

Турар жойда миграцион рўйхатга олиниш учун мурожаат қилиш жойлари:

• Россия ҳудудидаги барча ИИВ туман миқиёсидаги миграция масалалари бўйича бўлинмалар;

• давлат хизматлари кўрсатиш бўйича кўп функцияли марказлар;

• Россия Почтаси бўлимлари

• Россия ИИВга қарашли корхона филиали- Оренбург вилояти бўйича ФГУП «Паспорт-виза сервис хизмати» (Оренбург ш., 75-линия/16-линия кўч., 1/14-уй).

"Давлат ва муниципал хизматларнинг ягона портали" (ЕПГУ) федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, яшаш жойига келиш тўғрисида хабарномани электрон шаклда хам тақдим этилиши мумкин.

Миграцияни рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтгандан сўнг, келиш тўғрисидаги билдиришноманинг кесиш қисмини олишингиз керак–бу чет эл фуқаросининг миграцияни рўйхатдан ўтканлик ҳужжатидир. Агар ариза Давлат хизматлари портали орқали топширилган бўлса, у электрон шаклда ёки кесиш қисмида бўлиши мумкин, агар ариза Россия ИИВ ёки Кўп функцияли марказ (МФЦ) бўлинмаларида топширилган бўлса).

Зарар ёки йўқолган тақдирда, ушбу ҳужжат тикланиши керак. Бунинг учун, миграция рўйхатидан ўтказилган органига мурожаат қилишингиз керак. Рўйхатдан ўтиш хужжати йўқотилганлиги ёки зарар етқазилганлиги учун жарима тўлови йўқ.

Россияда қолиш муддатини узайтириш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади:

• агар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олиш учун зарур бўлган ариза ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинса;

• агар рус тилида она тилида сўзлашувчи сифатида тан олинган чет эл фуқаросининг Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабарнома бериш учун ариза қабул қилинган бўлса;

• агар иш берувчи ёки ишлар буюртмачиси (хизматлар) томонидан, чет эл фуқароси юқори малакали мутахассис сифатида меҳнат фаолияти кўрсатилган холда тақдимнома берилган бўлса, мутахассис ёки иш берувчи ёки ишлар буюртмачиси (хизматлар) томонидан, бундай юқори малакали мутахассисни меҳнат фаолиятини узайтириш хақида ариза берилган бўлса.

Вақтинчалик қолиш муддатини бузганлик учун санкциялар - 2 мингдан 7 минг рублгача жарима ҳисобланади. Мамлкатдан чиқариб юбориш, сўнгра Россияга 10 йилгача кириш тақиқланиши мумкин.

Агар сиз ишлаш учун Россияга келган бўлсангиз, патен муддати бўйича қонуний легал бўлик учун муддатни узайтириш мумкин.

Миграцияни рўйхатдан ўтказиш муддати белгиланган жойга келган кундан бошлаб эмас, балки чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб ҳисобланади.

МУҲИМ! Воситачиларга мурожаат қилманг! Сизга калбаки руйхатдан ўтиш хужжати берилиши мумкин. Кириш қоидалари ва яшаш тартиб режимини бузганлик учун - Россиядан чиқариб юбориш имкони билан 2 мингдан 5 минг рублгача жарима ва 10 йилга киришни тақиқланиши мумкин.

Меҳнат фаолияти учун патенти

Патент -бу чет эл фуқаросининг Россия Федерацияси субъекти ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Молдова фуқаролари патент расмийлаштиришлари керак. ЕАИИ аъзо давлатлар фуқаролари (Беларус, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон) меҳнат фаолиятини патенсиз олиб боришлари мумкин.

Патент 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, сиз уни қайта расмийлаштиришингиз ёки Россияни тарк этишингиз керак.

Патент олишнинг охирги муддати РФ сига кирган пайтдан бошлаб, 30 кун ичида, акс ҳолда сиз патент олиш шартларини бузганингиз учун 10 дан 15 минг рублгача жарима тўлашингиз керак бўлади.

Патент Россия ИИВБ нинг Оренбург вилояти бўйича, миграция масалалари бўйича Бошқармаси томонидан берилади ва фақат вилоят ҳудудида амал қилади. Меҳнат фаолиятни фақат патентда кўрсатилган мутахассислик бўйича ишлаш мумкин.

МУҲИМ! Патентда кўрсатилган мутахассислик бўйича ишламаганлик учун, 2 мингдан 5 минг рублгача жарима солиниши мумкин.

2024 йил учун Оренбург вилоятида патентнинг нархи ойига: 5962 рублни ташкил қилади. Тўлов РФ си Сбербанкининг исталган филиалида солиқ органининг хисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Патент учун тўлов ҳар ойда ёки ундан узоқроқ муддатга белгиланган аванс тўлови шаклида амалга оширилади патент учун ҳужжатларни топширишдан олдин эмас, балки патент олишдан олдин Тўловни амалга оширишингиз лозим. Патентнинг амал қилиш муддати кейинги давр учун белгиланган аванс тўлови амалга оширилмаган тақдирда бекор қилиниб тўхтатилади.

Патентни тўлаш учун сизга ИНН (солиқ тўловчининг идентификация рақами) керак бўлади. Шунингдек, иш берувчи келажакда сиз учун жисмоний шахслар даромад солиғини (НДФЛ) тўлаши керак.

ИНН бир марта расмийлаштирилади ва доимий бўлиб қолади, буни қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:

• солиқ органига шахсан мурожаат қилиш орқали;

• керакли ҳужжатларни етказиб бериш тўғрисида хабарнома билан рўйхатдан ўтган почта орқали юбориш орқали;

• Россия ФНС солиқ хизмати веб-сайтида (https://service.nalog.ru/zpufl /) хизматдан фойдаланган ҳолда ариза юбориш орқали;

• агар порталда ҳисоб қайдномангиз бўлса, Давлат хизматлари орқали. ИНН ни расмийлаштириш учун, керекли бўлган хужжатлар: шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (қолиш) мамлакатда (миграция рўйхатига қўйилганлик хабарномаси).

Аризани кўриб чиқиш муддати, уни тақдим этиб топшириш усулига боғлиқдир. Солиқ органи кўрсатилган маълумотлар олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида рўйхатдан ўтишни амалга оширади. Давлат хизматлари орқали ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 20 иш кунигача.

Патентни расмийлаштириш учун ариза бериш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

• патент олиш учун ариза (ариза шакли ва уни тўлдириш намунасини - мвд.рф веб-сайтида "миграция соҳасидаги давлат хизматлари" бўлимида кўриш ва юклаб олиш мумкин);

• фотосурат (3х4, ранглик, мотланган);

• паспорт (+нусхаси) ва унинг рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;

• Россия Федерациясига ташрифнинг мақсади сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошириши кўрсатадиган миграция картаси (РФ сига иш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун келган чет эл фуқароси, агар РФ сига ташрифининг мақсади ўзгарса, патент аризасида кўрсатилганидек ишлаш ҳуқуқига эга бўлади);

• ихтиёрий тиббий суғурта (полис) шартномаси (ДМС), ёки ваколатли тиббий ташкилот билан тузилган пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш шартномаси (кутилаётган меҳнат фаолияти давомидаги муддати учун). Бундай шартномани тузишга қуйидагилар ваколатлидир, Оренбург Шаҳар 1 - сонли клиник шифохонаси, Н. И. Пирогов номидаги Оренбург Шаҳар клиник шифохонаси, Орск шаҳар 1- Шаҳар шифохонаси, шунингдек вилоятдаги барча туман шифохоналари;

• гиёҳвандлик ва юқумли касалликлар йўқлигини тасдиқловчи тиббий хулоса, шунингдек ОИВ инфекцияси йўқлигини тасдиқловчи сертификат. Мамлакатга кирган пайтдан бошлаб 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиш керак. Ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, берилган кундан бошлаб 12 ой давомида амал қилади. Ҳар йили тиббий кўрик ўтказилиши керак. Белгиланган муддат тугагандан сўнг, утиш учун бажариш учун 30 кун берилади. Тиббий кўрикка умумий амалиёт терапевт шифокори, фтизиатр, дерматовенеролог, психиатр-нарколог ва юқумли касалликлар бўйича мутахассис томонидан текширув амалга оширилади. Шунингдек, қуйидаги тахлилларни хам топшириш керак: ОИВ инфекцияси учун қон текшируви, сифилис ва клиник қон текшируви, психотроп моддалар учун сийдик текшируви ва умумий сийдик текшируви, кўкрак қафасининг флюорографик текшируви, балғамни таҳлил қилиш ва бурун шиллиқ қаватини текширу тахлил қилиш;

• рус тилини билишлик ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжат, тарихи ва Россия қонунчилиги асослари (агар сиз таълим олган бўлсангиз (камида асосий умумийдан) 1-сентябр 1991 йилгача СССР худудида, 1-сентябр 1991 йилдан Россия худудида, ушбу холатда битирувни тасдиқловчи оригинал асл ҳужжатни тақдим этиш керак бўлади).

Оренбург вилоятидаги чет эл фуқаролари рус тилини, Россия қонунчилиги тарихи ва асосларини билишлари учун, зарур бўлган илм олиш ва тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун курслар мавжуд:

• Меҳнат мигрантларини ижтимоий мослаштириш маркази: манзил: Оренбург ш., 75 линия кўч., 1-уй, 6-қават, иш вақти соатлари: 9:00-18:00.

• Оренбург давлат педагогика университети: мигрантларни рус тилидан кенг қамровли имтиҳонга тайёрлаш курслари, Россия тарихи ва РФ си қонунчилиги асослари. Манзил: Оренбург ш., Пушкинская кўч., 18-уй, 2-қават, 216-хона, телефон 8 (3532) 77-76-29; 77-20-94. Ўқув даври- 3 ой (72 соат). Машғулот бошланиши- гурух йиғилишидан келиб чиққан холда. Ўқиш нархи: 1500 рублдан (6 соатлик машғулот) 9000 рублгача (72 соатлик машғулот). Ўқиш тўлови Сбербанк РФ орқали амалга оширилади.

Кенг қамровли имтиҳон топширишга ваколатли, Оренбург вилоятидаги давлат тест марказлари:

• Оренбург давлат педагогика университети: Оренбург ш., Пушкинская кўч., 18-уй, 2-қават, 216-хона, телефон 8 (3532) 77-76-29; 77-20-94. Синов тестларидан ўтиш учун ҳужжатлар ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Синов ўтқазиш- гуруҳ йиғилишига қараб.

Керакли ҳужжатлар:
1. Ариза;
2. Паспорт ксерокопия нусхаси;
3. Миграция картасининг ксерокопия нусхаси;
4. Тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида квитансия. Синов тестнинг нархи - имтиҳон даражасидан келиб чиққан холда: 2400 дан 5900 рублгача.

• Оренбург давлат менеджмент институти: Оренбург ш., Волгоградская кўч. 16, тел.: 8 (3532) 305-000;

• Оренбург давлат университети: 8 (3532) 77-67-70, 460018, Оренбург ш., Победа пр., 14-уй, тел.: 8 (922) 853-88-14.

Патент олинишида, мажбурий давлат дактилоскопия рўйхатга олиш тартиби орқали ўтилиши кузда тутилган (бармоқ изларини топшириш) ва суратга олиш. Мазкур тартибни меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келинганда 30 кун давомида ёки узоқ муддатга бошқа мақсадлар билан 90 кун давомида амалга оширилиши керак. Мажбурий давлат дактилоскопия рўйхатдан ўтказиш ва суратга олиш тартиби Россия Федерациясига кириш / чиқиш сонидан қатъи назар, давлат божини олмасдан бир марта амалга оширилади.

Патент 10 иш куни ва 5 иш куни ичида (агар ИНН бўлса), патент олиш учун ариза берилган ва зарур ҳужжатлар топширилган ва дактилоскопия ўтган пайтдан бошлаб берилади.

Патентни олганингиздан сўнг, сиз меҳнат шартномасини тузишингиз мумкин. Патент берилган кундан бошлаб, икки ой ичида сиз Россия ИИВ нинг сизга патент берган ҳудудий органига меҳнат шартномасининг нусхасини илова қилган ҳолда ишга жойлашиш тўғрисида хабарномани ШАХСАН топширишингиз керак (у патентни орқа томонидан кўрсатилган). Сиз уни етказиб бериш тўғрисида билдиришнома билан почта орқали ҳам юборишингиз мумкин.

МУХИМ! Эсингизда бўлсин, Россия Федерациясида меҳнат муҳожирларига нисбатан қатъий қоидалар қўлланилади: агар чет эллик фуқаро РФ сида 90 кундан ортиқ қолса ва қонуний қолганлигини тасдиқловчи ҳужжат бермаса, кейинчалик унга Россияга уч йилгача кириш тақиқланади. Агар чет эл фуқароси томонидан берилган патентнинг амал қилиш муддати узайтирилмаган бўлса ёки унга берилган патент бекор қилинган бўлса, ушбу чет эл фуқароси Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддати тугаган тақдирда Россия Федерациясидан чиқиб кетиши шарт.

Фойдали маслаҳатлар

• Россияга келиш чиптаси ва қўниш талонини сақлаб қолинг;

• Ҳар доимо ёнингизда паспорт, миграция картаси, регистрация, тўлов чеклари билан биргаликда ишлаш учун патент, амал қилувчи тиббий полисни олиб юринг;

• Паспортингизнинг барча саҳифалари, миграция картаси, регистрация, патент, тиббий полис, меҳнат шартномасининг нусхаларини олиб қўйинг.

МУҲИМ! Миграция ҳисобига қўйишда хабарноманинг иккала қисмида, истиқомат манзилини, қабул қилувчи томоннинг шахсий маълумотлари ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни кўрсатиш лозим. Қабул қилувчи томон, агар жисмоний шахс бўлса, бланкада имзо қўяди. Агар ташкилот бўлса - муҳр ва раҳбарнинг имзоси. Ишга киргандан сўнг миграция ҳисобини (регистрация) доимий равишда меҳнат шартномасининг ёки патентнинг амал қилиш муддатигача чўзиб боринг.

Оренбург шаҳрида патентни расмийлаштириш учун ҳужжатлар тўплами Россия ИИВ ваколатли ташкилоти ФДУТ "Паспорт-виза хизмати" томонидан қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади: Оренбург ш., 75 линия/16 линия кўчаси, 1/14-уй, телефон 44-78-15, ёки Давлат ва муниципал хизматлари ягона порталида ёзилиш орқали (www.gosuslugi.ru).

Патент учун тўлов ҳар бир тўланган иш ойи тугашидан камида бир кун олдин амалга оширилади. Патент бўйича тўловни 12 ой учун олдиндан тўлаш мумкин. Патент учун тўлов чекларини, албатта, сақлаб қолинг..

Патентни олгандан сўнг 2 ой ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасининг нусхасини Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига жўнатишингиз керак.

Патентни йўқотиб қўйсангиз, Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига патентнинг дубликатини олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

• Россияга келиш чиптаси ва қўниш талонини сақлаб қолинг;

• Ҳар доимо ёнингизда паспорт, миграция картаси, регистрация, тўлов чеклари билан биргаликда ишлаш учун патент, амал қилувчи тиббий полисни олиб юринг;

• Паспортингизнинг барча саҳифалари, миграция картаси, регистрация, патент, тиббий полис, меҳнат шартномасининг нусхаларини олиб қўйинг.

МУҲИМ! Миграция ҳисобига қўйишда хабарноманинг иккала қисмида, истиқомат манзилини, қабул қилувчи томоннинг шахсий маълумотлари ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни кўрсатиш лозим. Қабул қилувчи томон, агар жисмоний шахс бўлса, бланкада имзо қўяди. Агар ташкилот бўлса - муҳр ва раҳбарнинг имзоси. Ишга киргандан сўнг миграция ҳисобини (регистрация) доимий равишда меҳнат шартномасининг ёки патентнинг амал қилиш муддатигача чўзиб боринг.

Оренбург шаҳрида патентни расмийлаштириш учун ҳужжатлар тўплами Россия ИИВ ваколатли ташкилоти ФДУТ "Паспорт-виза хизмати" томонидан қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади: Оренбург ш., 75 линия/16 линия кўчаси, 1/14-уй, телефон 44-78-15, ёки Давлат ва муниципал хизматлари ягона порталида ёзилиш орқали (www.gosuslugi.ru).

Патент учун тўлов ҳар бир тўланган иш ойи тугашидан камида бир кун олдин амалга оширилади. Патент бўйича тўловни 12 ой учун олдиндан тўлаш мумкин. Патент учун тўлов чекларини, албатта, сақлаб қолинг..

Патентни олгандан сўнг 2 ой ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасининг нусхасини Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига жўнатишингиз керак.

Патентни йўқотиб қўйсангиз, Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамасига патентнинг дубликатини олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Муҳим алоқалар

Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВБ Миграция масалалари бўйича бошқамаси:

Россия ИИВ ФДУТ "Паспорт-виза хизмати" Оренбург вилояти бўйича филиали: манзили:

ОТ ФДБТМ "А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили Институти":

Оренбург давлат ва муниципал хизматларни кўрсатиш бўйича кўпфунксионал маркази: