Ҳужжатларни фақатгина ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида бўлган полиция ходимларигини текширишлари мумкин. Улар полиция формасида бўлиши ва ўзида махсус кўкрак нишонига (жетон) - унинг рақамини эслаб қолинг ёки ёзиб олинг, эга бўлишлари лозим. Сизга мурожаат қилганида полиция ходими ўз унвони, мансаби, фамилиясини айтиши, талабингизга биноан ўз гувоҳномасини тақдим қилиши, ҳужжатларни текшириш сабаби ва мақсаднини тушунтириши лозим.
Шуни эслаб қолингки, уч ва ундан ортиқ миқдордаги кўчада тўпланиб турган шахслар гуруҳи полиция органларида савол туғдириши мумкин. Шуни тушуниб олиш муҳимки, полиция ходими Сизни ҳеч нарсада айбламайди, унинг ҳужжатларингизни кўрсатиш борасидаги талаблари Сизни камситмайди.
• ишлаш учун патент, солиқ учун бўнак тўловлари тўғрисидаги чеклар билан бирга;
• амалдаги ихтиёрий (ИТС) ёки мажбурий (МТС) тиббий суғурта полиси.
Мазкур ҳужжатларнинг нусхасисни олинг ва уларни асл нусхаларидан алоҳида ҳолда сақланг - агар Сиз ҳужжатларни йўқотсангиз, уларни тиклашингиз осон бўласи.
Сизнинг ҳужжатларингиз ҳақиқийлиги борасида полиция ходимида шубҳа туғилиши мумкин. Бундай ҳолда у Сиздан у билан бирга энг яқин полиция бўлинмасига, ҳужжатларни ҳисоб маълумотлар базасидан текшириш учун, боришни сўрайди. Агар бу содир бўлса, дўстларингиз ёки қариндошларингизга қўнғироқ қилинг ва уларга қаердалигингизни ва ким билан гаплашаётганингизни айтинг.
ЭСДА САҚЛАНГ! Пора бериш жиноят ҳисобланади (нафақат полициячи, балки пора бераётган учун ҳам)! Пора сифатида нафақат пул, балки маҳсулот, хизматлар ҳам қаралиши мумкин (масалан, бепул ёки паст нархда тақдим этилган таъмирлаш ва қурилиш ишлари).
Ҳибсга олинган тақдирда
Ушланган шахсда телефон қўнғироғини амалга ошириш ҳуқуқи мавжуд.
Ушланиш тўғрисида далолатнома тузилади, унда полиция ходими кўрсатади:
• далолатномани тузиш санаси, вақти ва жойи;
• далолатномани тузган полиция ходимининг мансаби, фамилияси ва инициаллари;
Ушлаш далолатномасини уни тузган полиция ходими имзолайди. Шундан сўнг, агар ҳуқуқбузарликлар аниқланса, полиция ходими томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиши лозим.
Агар далолатномада ёзилганлар билан рози бўлмасангиз, қуйидагиларни ёзинг: "Далолатнома билан рози эмасман" ва сабабини кўрсатинг. Масалан, "далолатномада кўрсатилган ҳаракатларни содир этмаганим учун". Агар рус тилини яхши билмасангиз ва талабингизга биноан таржимонни тақдим қилишмаса, Сиз буни далолатномада ёзишнгиз мумкин, масалан: "рус тилидаги далолатноманинг матнини тушунмайман". Сиз шунингдек, буни ўз она тилингизда ҳам ёзишингиз мумкин.
Агар далолатномани имзолашдан бош тортсангиз, полиция ходими далолатномада бу ҳақда ёзув киритади.
Сизга ушлаш тўғрисидаги далолатнома нусхасини беришларини талаб қилинг - полиция ходимлари Сизнинг талабингизга биноан буни амалга оширишлари лозим.
Ушлаш тўғрисидаги далолатнома Сиз жарима тўлашингиз лозимлигини билдирмайди. Жарима фақатгина суд ёки Россия ИИВнинг туман даражасидаги ҳудудий органи раҳбари қарорига асосан белгиланиши мумкин. Сиз ишнинг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этишингиз ва Сизга тушунарли тилда қарорни қўлингизга олишингиз лозим.
Суд қароридан олдин фуқаро 48 соатдан ортиқ муддатга ушлаб қолиниши мумкин эмас. Ушланган вақтда ҳимоячи ва агар рус тилини яхши билмасангиз таржимонни талаб қилинг.
Полиция ходими жарима ёки бошқа тўловнинг тўланишигача гаров сифатида ҳужжатларни ушлаб қолишга ҳақли эмас - бу ноқонуний!
Агар Сизни ноқонуний ушлаб қолишса, Мажбурий сақлаш жойларидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашни назорат қилиш ва мажбурий сақлаш жойларидаги шахсларга кўмак бериш бўйича жамоат назоратини амалга ошириш бўйича Оренбург вилояти Жамоат кузатув кенгашига (ЖКК) мурожаат қилкинг. ЖКК аъзолари хорижий фуқароларни сақлаш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга, шунингдек, бепул ҳуқиқий ёрдам кўрсатишлари мумкин. ЖКК манзили: Оренбург ш., Краснознаменная кўчаси, 5-уй.
Агар Сизни Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига (ХФВСМ) жойлаштиришса, ўз ҳужжатларингизни тезроқ тикланиши учун ҳамкорлик қилинг. Хорижий фуқаронинг шахси ва фуқаролигини аниқлаш мумкин бўлмаганда ХФВСМда сақланиш 2 йилгача чўзилиши мумкин. Албатта, давлатингизнинг консуллик хизмати билан боғланинг ёки бепул ҳуқуқий хизматни олиш учун ЖККга мурожаат қилинг.
Рейдлар
Сизнинг ҳужжатларингизни махсус рейдлар вақтида текширишлари мумкин. Полиция ходимлари паспорт, миграция картаси, миграция ҳисобига (регистрация) қўйилиш хабарномаси, тиббий полисни текширишади. Шунингдек, амалдаги иш жойи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан мос келишини текширишади.
Текширув натижасига кўра ходимлар акт тузишади ва агар ҳуқуқбузарликлар аниқланса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисида далолатнома тузишади. Акт ёки далолатноманинг бир нусхасини гумон қилинувчига топширишлари лозим.
Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома фақатгина полиция ходимлари томонидан тузилиши мумкин.
Далолатноманинг тузилиши Сиз жарима тўлашга мажбурлигингизни билдирмайди. Сизга, 10 кун давомида судга эътироз билдиришингиз мумкин бўлган, маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни беришлари лозим.
Полиция ходимларининг ҳаракатлари устидан шикоят
Агар полиция ходими Сизнинг ҳуқуқингизни бузса, аризани олишдан бош тортса, ўз мажбуриятларини бажармаса, пора сўраса ёки куч ишлаца, Сиз Россиянинг Оренбург вилояти бўйича ИИВ Бошқармаси, Оренбург вилояти прокуратураси, Оренбург вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахсга ёрдам учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Rossiyada o'zini tutish qoidalari
Агар Сиз жиноятнинг гувоҳи ёки қурбони бўлсангиз, полицияга мурожаат қилинг:
02 - стационар телефон орқали «102» ёки «112» - мобил телефон орқали
Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ҳар бир хорижий фуқаро истиқомат қилиш давлатининг қонунларига, одатларига ва анъаналарига амал қилиши ва ҳурмат қилиши зарур! Улар билан Россияга киришдан олдин танишиб олиши зарур.
Полиция ходимларининг вазифаси - тартиб сақланиши, фуқароларнинг миллати, этник, диний ва бошқа келиб чиқишидан қатъий назар уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини таъминлаш.
Ҳамма учун энг асосий қоида - бир-бирига ҳурмат.
Этник фарқлари: миллати, тили, ташқи кўриниши, миллий одатлари ва хулқининг ўзига хосликларига қарамасдан, барча шахслар умумий хулқ-атвор қоидаларига амал қилишади. Бизнинг давлатда миллий ёки диний келиб чиқишига қараб одамларни камситиш ёки ҳақорат қилишга йўл қўйилмайди. Бу одамлар ўртасидаги муомаланинг энг муҳим қоидаларидандир.
Оренбург вилоятининг меҳмонлари маҳаллий аҳолининг турмуш тарзини ҳурмат қилишлари, сабрли бўлишлари, қўполлик қилмасликлари, маҳаллий маданиятга нисбатан манманлик ва камситиш билан муносабатда бўлмасликлари, истиқомат қилиш давлатининг раҳбарларига нисбатан ҳақоратомуз фикрларни олдини олишлари лозим.
Кўчада ўзини тутишнинг асосий қоидаси - атрофдагиларга ноқулайлик ва нохушликларни келтириб чиқармаслик лозим.
1. Нотаниш одам билан гаплашаётганда, унга хушмуомалалик билан "Сиз"деб мурожаат қилиш.
2. "Ака" ёки "опа" деб мурожаат қилиш, сизнинг қариндошларингиз ёки яқин танишларингиз бўлмаганлиги сабабли, одамлар билан мулоқот қилиш учун мос келмайди.
3. Агар сиз одамга мурожаат қилишингиз керак бўлса, "салом" ва "хайр" ибораларини ишлатишни унутманг. Агар сизга шу тарзда мурожаат қилинса, унга жавоб беришингиз керак бўлади, акс ҳолда бу қўполлик ва ҳурматсизлик сифатида қабул қилиниши ва зиддиятли вазиятга олиб келиши мумкин.
4. Агар сиз нотаниш одамдан бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, улар билан саломлашиш ўрнига, уларни безовта қилганингиз учун кечирим сўрашингиз мумкин. Масалан, " Кечирасиз, менга ёрдам бера оласизми?", "Кечирасиз, дорихона қаерда?", "Кечирасиз, соат нечи бўлди?"
5. Бирор киши сизга ёрдам берганидан сўнг, унга: "Раҳмат" ёки "Ташаккур! " деб айтиш керак.
6. Агар сизга ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, жамоат жойидаги ҳар қандай нотаниш одам билан боғланишингиз мумкин – улар сизга албатта ёрдам беришади. Аммо, агар сиз одамнинг бандлигини кўрсангиз (бола билан юрганлиги, телефонда гаплашаётганлиги, китоб ўқиб турганлиги), безовта қилмаслик учун, энг охирида мурожаат қилганингиз маъқул.
Тартибни сақлашнинг муҳим элементи – тинчликни сақлашдир! Россияда шовқин қилиш тақиқланган, қонуний белгиланган соатлар мавжуд ва ушбу қоидага риоя қилмаслик учун жарималар назарда тутилган.
Жамоат транспортида хулқ-атвор асослари Жамоат транспортида қуйидагилар қатъиян ман этилади:
1. Бир-бирингиз билан баланд овозда гапириш, телефонда баланд овозда ёки видео алоқада гапириш.
2. Ҳайдовчи билан гаплашмаслик, уни ҳайдашдан ва йўлни назорат қилишдан чалғитмаслик.
Россияда жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш умуман тақиқланган. Бошқа одамларга халақит бермаслик учун, чекиш учун махсус ажратилган жойлар мавжуд (чекиш хоналари). Шунингдек, спиртли ичимликлар ичиш учун махсус жойлар – кафелар, барлар, ресторанлар мавжуд. Агар сиз, ушбу харакатларни жамоат жойларида қилсангиз, жамоа жойларини тартибини бузгалигиз учун жаримага тортилишингиз мумкин! Жарима 500 дан 3000 рублгача бўлади.
"Хавфсиз шаҳар" тизими Россиянинг барча шаҳарларида ишлайди. Бу шаҳарнинг ҳар бир фуқаросининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жамоат жойларида ва турар-жой бинолари ҳовлисида доимий кузатувни таъминлайди. Шундай қилиб, полицияга қоидабузарни тезлик билан топиш қийин эмас.
Аксинча, жамоат транспортида нима қилиш керак:
1. Халталарни ва рюкзакларни, бошқаларга халақит бермаслиги учун уларни олиб қўйиш.
2. Қариялар, ёш улуғ, болалар ва ҳомиладор аёлларга жой бериш. Агар транспортда ўтириш учун бўш ўриндиқлар бўлса, аввал шу йўловчилар, сунг аёллар ва фақат кейингина эркаклар ўтиришади.
3. Жамоат транспорти тўхташ вақтида йўловчилар аввал ундан чиқиб кетишади, шундан сўнг ичкарига янги йўловчилар киради. Бу эшиклар бўлган ҳар қандай жойларга тегишлидир: биринчи одамлар ташқарига чиқишлари керак, сунг ташқаридан бошқалар киришлари мумкин;
4. Агар сиз кейинги бекатда тушишингиз кераклигини тушунсангиз, охирги дақиқада бошқаларни четга суриб қўймаслик учун транспортнинг чиқишига олдиндан яқинлашинг. Шунингдек, сиз бошқа йўловчилардан уларни четлаб ўтиш кераклигини билиш учун кейинги бекатда тушишларини сўрашингиз мумкин.
5. Йиқилмаслик учун тутқичларни ушлаб туриш керак.
Йўловчиларнинг мажбурияти, йул учун пул тўлаш, яъни чипта сотиб олиш. Чипталар кондуктор (жамоат транспорти салонидаги махсус шахс) ёки ҳайдовчи томонидан сотилади. Катта шаҳарларда йўловчилар жамоат транспортида банк терминали орқали йул хаққини тўловини амалга оширишлари мумкин. Агар сиз йўл ҳақини тўламасангиз, жарима тўлашингиз керак бўлади. Жарима ҳар доим чипта сотиб олишдан кўра қимматроқ.
10. Катта гуруҳларга тўпланиб, дўкон, кафе, кўп қаватли уйларнинг кириш ёки чиқишида туриш (ўтириш) ва ҳоказо., шунингдек, йуловчиларга нисбатан тажовузкорликни намойиш этиш.
11. Ўтаётганларни ўз она тилида муҳокама қилиш, бошқа одамлар ҳузурида ўз она тилида пичирлаш ва уларга бармоқ билан ишора қилиш. Бу тушунмовчиликларни келтириб чиқаради ва низоларга олиб келиши мумкин.
12. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос маданий анъаналари, урф-одатлари ва жамиятдаги хулқ-атвор қоидалари бор ва сиз учун одатий бўлиб туюладиган баъзи нарсалар россияликлар учун қабул қилиниши мумкин эмас ва аксинчадир.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Россия - дунёвий ва кўп миллатли давлатдир.
Россияда давлат дини ёки бирон бир диннинг қонунлардан устунлиги мавжуд эмас, шунинг учун диний мавзуларга тегишда эҳтиёт бўлинг. Россия Конституциясини ўзгартиришга ва Россия қонунчилигига зид равишда шариат қонунларига мувофиқ яшашга ҳаракат қилишнинг ҳожати йўқ.
Россия аҳолисининг аксарияти - православлардир. Аммо мамлакатимизда яшовчи маҳаллий халқлар орасида мусулмонлар, буддистлар ва бошқа дин вакиллари ҳам бор, шунинг учун Россияда бўлганингизда барча дин ва миллатларни ҳурмат қилишингиз керак.
Россияда жамоат жойларида бирон бир динга муносабатни намойиш этиш одатий ҳол эмас (кўчада диний маросимларни бажариш, жамоат жойларида намоз уқиш, ибодат қилиш ва ҳ.к.). Бунинг учун махсус жойлар мавжуд – ибодатхоналар, масжидлар, черковлар, ибодатхоналар, намоз хоналари ва бошқалар.
Россиядаги барча давлат муассасалари, хусусан мактаблар ва касалхоналар дунёвийдир. Ва агар сиз тўсатдан болаларингиз билан Россияга келсангиз ва уларни таълим муассасасига олиб киришни режалаштирмоқчи бўлсангиз, эсда тутингки, мактаб сиздан қатъий белгиланган мактаб формасини кийишни талаб қилиши ва диний кийимда дарсларга боришни тақиқлаши мумкин. Бу қонуний хисобланади!
Россияда оммавий равишда ҳайвонларни қурбонлик қилиш қатъиян ман этилади. Бунинг учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.
13. Россияда ўқотар қурол ва пичоқли қуролларни олиб юриш тақиқланган. Бу сиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам хавфли бўлиши мумкин. Шунингдек, масалан, Россияда тўйда ҳавога отиш анъанаси қабул қилиниши мумкин эмас ва суд жараёнига олиб келиши мумкин.
14. Шунингдек, ёдгорликлар, маданий диққатга сазовор жойлар, музейлар ва бошқалар яқинидаги маданий ва тарихий жойларда ўзингизни провокацион тутмаслигингиз керак.
Россияда ҳар доим Улуғ Ватан уруши хотирасига алоҳида муносабат кўрсатилади, у эҳтиёткорлик билан сақланади ва авлоддан-авлодга ўтқазилади. Шунинг учун Улуғ Ватан уруши ёдгорликларида, шу жумладан абадий оловда ўзини муносиб ва ҳурмат билан тутиш керак ва уларни таҳқирлаш қаттиқ жазоланади.
15. Россияда гиёхванд моддалар ва нос моддаларни тиббий бўлмаган мақсадларда тарқатиш тақиқланган. Шифокорлар носни хавфли гиёхванд воситаси тури сифатида тан олишган, у ўзига қарам қилиб, ўпка, оғиз, томоқ ва ошқозон саратонига олиб келади. Фойдаланишнинг оқибатлари бош оғриғи, ҳушидан кетиш ва бепуштликдир.
Қарама-қарши жинсларга нисбатан хатти-ҳаракатлар асослари (эркак-аёл)
Россияда аёлларга бўлган муносабат жуда эҳтиёткор бўлиши керак, улар эркаклар каби кўп ҳуқуқларга эгадир, шунинг учун уларга мос равишда муносабатда бўлиш керак.
1. Россияда кўп хотинлилик ва кўп эрлик тақиқланган. Эркак ёки аёл фақат битта қонуний мунособатларга эга бўлиши мумкин.
2. Россияда никоҳлар фақат эркак ва аёл ўртасида тан олинади. Мамлакатда бир жинсли никоҳ тақиқланган ва ЛГБТ+ ҳаракати экстремистик деб тан олинган.
3. Россияда фақат рўйхатга олиш идорасида рўйхатдан ўтган ФХДЁ томонидан расмий никоҳ деб тан олинади. Диний никоҳлар расмий ҳисобланмайди.
4. Россияда фиктив никохлар тақиқланган. Амалиёт шуни кўрсатадики, бундай иттифоқ хорижий фуқаролар томонидан худбин мақсадларда – Россия Федерацияси фуқаролигини олиш учун рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Агар никоҳ фиктив бўлса, қоидабузарлар жиддий оқибатларга дуч келишади ва келажакда фуқароликни олиш имконияти бўлмайди.
5. Россияда нотаниш аёллар ва эркакларга жисмонан тегиниш одатий ҳол эмас (тегиниш, қучоқлаш, қўл ёки кийимни ушлаш ва ҳоказо), шунингдек, болаларга эътиборни кучайишни намоён қилиш. Бундай ҳаракатларни таъқиб қилиш деб ҳисоблаш мумкин. Жинсий ҳаракатларни содир этишга мажбурлаш жарима ёки қамоқ билан жазоланади.
6. Россиядаги аёллар анъанавий равишда ёрқин, баъзан очиқ кийим кийишади, бу айб эмас ва учрашишга тайёр эмас, балки меъёрга мос келади.
7. Сиз ёқтирган аёл ёки эркакнинг эътиборини жалб қилишга уринаётган товушларни чиқармаслигингиз керак (ҳуштак чалиш ва бошқа товушлар).
8. Нотаниш аёллар ва эркакларни ресторанга, мехмонга, ёки айланиб келишга таклиф қилиш тавсия этилмайди.
9. Аёлларга нисбатан айниқса зуравонлик қилиш, айниқса қўл кўтариш мумкин эмас, қариялар ва болаларга.
Ҳар доим бошқаларга мулойим ва хушмуомала бўлинг! Эсингизда бўлсин, бизнинг мамлакатимиз сизнинг хатти-ҳаракатларингиз ва ташқи кўринишингиз билан баҳоланади!
Муҳим алоқалар
Россия ИИВ Оренбург вилояти бўйича бошқармаси:
Оренбург ш., Комсомолская кўчаси, 49-уй
душанба-жума 9:00 дан 18:00 гача, тушликка танаффус 13:00 дан 14:00 гача